Чавушўғли: АҚШ билан алоқаларимиз ҳеч ҳам тўхтагани йўқ

474
0

Чавушўғли: АҚШ билан алоқаларимиз ҳеч ҳам тўхтагани йўқ

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, АҚШ ва Туркия ўртасидаги алоқалар тўхтамаганлигини ва ҳали ҳам давом этаётганини билдирди.

“АҚШ билан учрашувларимиз тўхтагани йўқ, давом этмоқда. Яқин кунларда вакилларимиз Қўшма Штатларга йўл олади”, деди Туркиянинг АҚШ билан бўлган муносабатлари ҳақида баёнот берган Мевлут Чавушўғли.

Чавушўғлининг 19 март куни Вашингтонга қиладиган ташрифи АҚШ ташқи ишлар вазири Рех Тиллерсоннинг ишдан бўшатилиши ортидан бекор қилинган эди.

Бундан аввал Россия пойтахти Москвадаги халқаро алоқалар университетида ўқувчилар иштирокида ташкил қилинган анжуманда сўзга чиққан Мевлут Чавушўғли Вашингтонни бир қатор масалаларда, жумладан Фатҳуллоҳ Гуланни қайтариш масаласида ваъдасини бажармаганликда айблаб, Туркия билан АҚШ ўртасидаги алоқалар бузулиш нуқтасига келиб қолганлигини айтган эди.

“Турк халқи АҚШга нисбатан салбий муносабатда. Чунки улар ваъдаларини бажармайди ва доимо ёлғон гапиради”, “Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бузилиш нуқтасига келиб қолди. Уларга бир шарт қўйдик, “Агар ваъдаларингизни устидан чиқмасангиз, сабр қилишни тўхтатамиз” дедик. Бундай муносабатни давом эттиришда қандай маъно бор?” деган эди Чавушоғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here