Яҳуд вужуди истаган пайтда фаластинликлари мамлакатдан бадарға қилиши мумкин

535
0

Яҳуд вужуди истаган пайтда фаластинликлари мамлакатдан бадарға қилиши мумкин

 (Исроил) парламенти фаластинликларга оид янги қонун қабул қилди. Мазкур қонун Қуддусдаги ҳар қандай фаластинликни мамлакатда яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имконини беради. Бунга унинг яҳуд вужудига бўлган садоқатсизлигини сабаб қилиб кўрсатилишнинг ўзи кифоя.

Ўтган чоршанба куни тасдиқланган қонун лойиҳаси, яшаш ҳуқуқини нотўғри маълумотларга таяниб олганлиги даъво қилинган ва (Исроил) Ички ишлар вазирлиги назарида устидан жиноий иш очилган фаластинликларга нисбатан ҳам амалга оширилади. Шунингдек янги қонун лойиҳаси давлат томонидан хорижий иммигрантлар ҳисобланадиган Шарқий Қуддусдаги 420 минг фаластинликни ҳам ўз ичига олади.

Ултра-православ раҳбари (Исроил) Ички ишлар вазири Арье Дерининг таъкидлашича, таҳдид ўлароқ кўрилган ҳар қандай фаластинлик шахснинг яшаш сертификатлари янги чора-тадбирлар доирасида бекор қилинади. Дери ўзининг Тwиттер саҳифасида, бу қонун яҳуд вужуди фуқароларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилганлигини билдирди.

Шаҳардаги фаластинликларга фақат саёҳат мақсадида ишлатиладиган “доимий истиқомат” гувоҳномалари ва вақтинчалик Иордания паспортлари берилади. Аммо улар (Исроил) фуқаролигига эга бўлмайди, айни пайтда Иордания ёки Фаластин фуқаролари бўлиб ҳам саналмайди.

Хорижий давлатларнинг бирида бўлсин, ёки яҳуд ишғоли остидаги Ғарбий соҳилда бўлсин, маълум бир вақт Қуддуснинг ташқарисида яшаган ҳар қандай фаластинлик учун ўз ватанида яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш хавфи мавжуд.

1967 йилдан буён Яҳуд вужуди камида 14 минг фаластинликнинг ўз диёрида яшаш мақомини бекор қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here