Лавров: АҚШ ҳарбийлари дунёда кенгайиб бормоқда

451
0

Лавров: АҚШ ҳарбийлари дунёда кенгайиб бормоқда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг бутун дунёдаги ҳарбий мавжудлиги қисқариб бораётгани ҳақидаги гапларга қўшилмаслигини билдирди. Euronews телеканалига интервю берган Лавров, АҚШнинг халқаро майдонда ҳарбий жиҳатдан кенгайиб бораётганини таъкидлади ва бунга АҚШнинг Суриядаги ҳолатини мисол қилиб келтирди.

“Америка снайперлари ва бошқа махсус кучлари Сурия ҳудудида ноқонуний равишда ва Дамашқдан бирон-бир расмий таклифнома ёки БМТ Хавфсизлик кенгашидан рухсат олмасдан мавжуд бўлиб турибди”, “Қўшма Штатлар маълум бир стратегияга эга эканлигига шубҳа йўқ. Менимча у барча ваъдаларни бузган ҳолда ўтмишда Ироқ ва Афғонистонда содир этилгани каби Сурияда ҳам ўз ҳарбийларини абадий сақлаб қолиш истагида”, деди Лавров “euronews”га берган интервюсида.

Шунингдек Сергей Лавров Қўшма Штатларни Афғонистонда юритган ҳарбий фаолиятларида ҳеч қандай натижага эриша олмаганликда айблади.

 “Қўшма Штатлар 15-16 йилдан буён Афғонистонда фаолият юритиб келмоқда. Ҳеч қандай яхши вазият юзага келмади. Террор таҳдидини йўқ қилолмади, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш эса 10 баробардан ҳам ошиб кетди”, “Бу биз учун ҳам, Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз учун ҳам ташвиш туғдиради. Аслида бу Европани ташвишга солиши керак. Чунки наркотик моддалар у ерга ҳам етиб боряпти. Террорчилар ҳеч бир тўсқинликка учрамаган ҳолда бутун дунёга тарқалмоқда”, деди Россия ташқи ишлар вазири.

 “Худди шундай ҳолат Ироқда ҳам юз берди. Вашингтон Барак Обаманинг даврида Ироқдан бутунлай чиқиб кетишни эълон қилганидан кейин яна Ироққа қайтиб ўз фаолиятини давом эттирди ва келажакда ортади ҳам”, дея қўшимча қилди Лавров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here