Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

767
0

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

 Етакчи куфр давлатлари “ИШИД” ва бошқа жиҳодий гуруҳлардан фойдаланиб, “мана Исломий Халифалик бўлса шундай зўрлик, зўравонлик бўлади”, деб бутун дунёга Халифаликни хавфли қилиб кўрсатмоқда. Баъзида сизлар “Туркистон” сайтида “Жиҳодий гуруҳларга эса куфр имконият бериб, чегаралардан тўсиқларсиз ўтиб кетишлари учун каридор очиб берди. Айрим ҳолларда куфр уруш майдонларида атайлаб ортга чекиниб, қурол-яроқ омборларини жиҳодий гуруҳларга ташлаб кетди. Бу орқали АҚШ “ИШИД” ва бошқа мужоҳидлардан Исломга қарши фойдаланиб келишяпти”, деган мазмунда айтиб қоласизлар.

 Яқинда мужоҳидлар тўғрисида шундай деб ёздинглар: “Бутун куфр олами бирлашиб курашса ҳам Суриядаги жиҳодий ҳаракатларга кучи етмаяпти. Уларга қолса барча мужоҳидларни қириб ташлашар эди…”

 Савол: Бугунги кунда куфр олами ҳарбий жиҳатдан ўта кучли, “ИШИД” ёки бошқа жиҳодий гуруҳларнинг эса давлати ҳам, армияси ва қурол-яроғи ҳам йўқ. Улар ҳар турли ўлкалардан яширин равишда, эплаб Сурияга етиб бориб жанг майдонига чиқишяпти.

  • Куфр бугунги кунда ҳарбий жиҳатдан энг юқори даражада кучли бўлиб турса ҳам нима учун “ИШИД” ва бошқа жиҳодий гуруҳларни бутунлай қириб ташламаяпти?
  • Куфр “ИШИД” ва бошқа жиҳодий гуруҳларни бутунлай қириб ташлашга ростдан ҳам кучи етмайдими? Агар кучи етса у ҳолда нима учун “Бутун куфр олами бирлашиб курашса ҳам Суриядаги жиҳодий ҳаракатларга кучи етмаяпти”, деб айтябсизлар?

 Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳа, куфр олами ҳарбий томондан ўта кучли. Улар ҳатто бутун исломий ўлкалардаги мусулмонларни қириб юборишга ҳам қодир бўлган ҳарбий қувватга эга. Лекин ҳарбий қувватдан кучлироқ бўлган “жамоий руҳ” деб номанган кўринмас қувватлар бор. Масалан, Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам даврларида кофирлар оз сонли ва зайиф мусулмонларни бира тўла қириб юборишга қувватлари етишига қарамай, бунга журъат қила олишмади.

 Ҳозирги кунда мужоҳидлар ва яна бошқа куфрга маъқул келмайдиган исломий ҳаракатлар мавжуд, куфрга қўйиб берса уларни қириб юборишга тайёр. Лекин у Ислом оламидаги мусулмонларнинг жамоий руҳидан қўрқади. Масалан, бугунги кунда “мўътадил Ислом” номи билан кириб келаётган куфр лойиҳасига жонидан қўрққан бир қатор уламолар қўшилмоқда. Уларнинг деярли ҳаммаси эътиқодидан келиб чиқиб, шу йўлни тўғрилигига қаноат ҳосил қилгани учун эмас, балки шу йўлни тасдиқлаш билан жони ва молини куфрдан сақлаб қолиш мақсадида қўшилмоқда. Аммо куфр ҳозир кўчаларда бирма-бир аёлларнинг ҳижобларини еча бошласа, ҳатто мўътадилчи ёки бошқа фосиқ мусулмон ҳам куфрнинг бу ишини маъқуллай олмайди. Аксинча уларнинг бир қисми куфрга қарши ҳаракатга келади.

 Демак, куфр олами мусулмонларнинг унга бўлган эътибори, муносабати ва муомаласига қараб, босқинчилик юришларини шакллантиради. Улар ҳар бир Ислом мамлакати учун атайин бири бирига ўхшамаган муомилалар ва кураш услублари лойиҳаларини чизиб беришади. Масалан, бир ўлкада исломий қадриятлар гуллаб яшнайди, бошқа бир ўлкада худди шу мусулмонлар учун намоз рўза ҳатто соқолга ҳам тақиқ қўйилади. Баъзи ўлкаларда куфр қўл остидаги ҳукуматларга қарши жиҳодий ҳаракатлар ташкил қилади, исломий жиҳодий ташкилотлар номидан қўпорув амалиётларини уюштиришади. Асосий мақсади бир томонга йўналтирилган, яъни шу мамлакатда истиқомат қилаётган фуқаролар зеҳнида исломий ҳизб ва жамоаларга қарши раъйи оммни пайдо қилишдир. Қачонки мусулмонлар онгида мужоҳидларга ва улар билан бир қаторда мафкуравий ҳаракатларга қарши жамоий руҳ пайдо қила олса, ана шундан кейин куфрга маъқул бўлмаган мусулмонларни қамоққа ола бошлайди, ўлдиради ва яна бошқа ўзига манфаатли чора тадбирларни амалга оширишга киришади. Куфр олами мусулмонлар зеҳнларида куфрга мойиллик, исломий ҳаракатларга нисбатан эса салбий муносабат пайдо қилиб олмай туриб, Ислом ва мусулмонларга қарши моддий ҳаракат олиб бора олмайди.

 Шунинг учун куфр системаси миллиардлаб доллар сарфлаб бўлса ҳам, ўзига мойил бўлган “мўътадил ислом”чилар армиясини сақлаб келяпти. Мўътадилчилар ўзлари билган ёки билмаган ҳолларида миллионлаб мусулмонларни қириб юборишлари учун куфрга шароит яратиб боришяпти. Куфрнинг асосий мақсадлари битта – ўзининг ифлос, жирканч ва даҳшатли ҳаракатларига нисбатан мусулмонларда розилик ҳиссини пайдо қилиб бориш.

 Демак, куфр олами ўзига маъқул келмайдиган исломий ҳизб, ташкилот ёки жиҳодий ҳаракатларни хоҳлаган пайтда қириб юбора олмайди. Улар оламий инсоний ва исломий иймоний муҳитдан қўрқишади ва доим шу муҳитни заифлаштириш мақсадида бор қувватлари билан ҳаракат қилиб боришади. Чунки Ислом билан куфр ўртасидаги мабдаий кураш шахслар ёки жамоалар ўртасида борётгани йўқ. Балки кураш мафкуралар (ақида асосида фикрлаш), дунёқарашлар ўртасида бораяпти. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир исломий жамоий руҳни кучайтириб бориш учун, исломий раъйи оммдан келиб чиққан урфи оммни пайдо қилиш мақсадида, жамиятларда тинмай фикрий ва сиёсий фаолият олиб боради! Куфр олами ҳам ўзининг оламий системасининг асосий қуввати билан, фақат исломий иймоний муҳитни синдириш мақсадида дунё бўйлаб кураш олиб боради! Оламий исломий иймоний муҳитни синдирмай туриб куфр олами мужоҳидни ҳам, муҳожир ва бошқа исломий шахсларни ўлдириб, қадриятларимизни вайрон қила олмайди.

 “Бутун куфр олами бирлашиб курашса ҳам Суриядаги жиҳодий ҳаракатларга кучи етмаяпти” деган фикр ҳам юқоридаги мулоҳазадан келиб чиқиб айтилган. Яъни, Сурияда холис мудофаа жиҳодий ҳаракатлар ҳам мавжуд. Мудофаа жиҳоди деб, куфр боскинчилари бостириб кирган ҳар бир юртнинг аҳолиси тарафидан ўз аҳлини ҳимояси учун олиб бориладиган курашга айтилади. Бу кураш қуввати бор эркаклар учун шаръий вожибот бўлганлиги сабабли, куфр олами ҳозиргача уларнинг кўп қисмини ўзи томонга оғдира олмаяпти. Бутун дунё бирлашиб ҳам уларни, Эрдоган тайёрлаб берган коалицион мухолиф кучлари сингари ҳамкорлик қилишга кўндира олишмади. Бир неча ўн маротаба Женева ва Остона шартномасига чақиришмоқда. Рози бўлмаганликлари боис куфрнинг ғазаби қайнаб рус самолётлари билан қирғин уюштирмоқда. Мамлакатни вайрон қилиб, миллионга яқин аёллар, ёш болаларни қириб юборишса ҳам музокаралари амалга ошмади. Мана шунинг учун, “Бутун дунё бирлашиб ҳам Суриядаги исломий мафкуравий қувватни енга олмади”, деб баҳо берилди!

 Ассаламу алайкум.

Абдураззоқ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here