Даъватни ҳамма қодир бўлганича кўтариб чиқади

902
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Даъватни ҳамма қодир бўлганича кўтариб чиқади

Омир ҳожи Жоб (عامر الحاج جاب)нинг саволига жавоб

Савол:

Ассалому алайкум амиримиз. Мен давлат барпо қилишга ҳаракат қилиш ҳақида сўрамоқчиман. Бу иш учун менинг имкониятларим йўқ.

Жавобингизни кутаман.

Менга йўл кўрсатишингизни истайман, нима қилай, ким билан бўлай, билмай қолдим. Сиздан Аллоҳ ҳаққи сўраяпман, нима қилай?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродар, Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ортиқ нарсани юкламайди. Даъват ишларида одамларнинг имкониятлари ҳар хил бўлиб, уни пухта адо этиш ва чиройли етказишда бир-бирларидан фарқ қиладилар. Шунингдек, илмий ва фикрий ўзлаштиришда, масалаларни ҳикмат билан баён қилишда ҳам ўзаро фарққа эгалар. Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларидан маълумотларни мияларига жойлашда ҳам одамларнинг имконияти турли хил. Булар инсониятда бор нарсалар. Аллоҳ томонидан юклатилган вазифалар эса, мана шу имкониятларга қараб адо этилади. Буларнинг барчаси Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда аниқ баён қилинган.

Аллоҳ Субҳанаҳу бундай демоқда:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ортиқча нарсани юкламайди» [Бақара 286]

Яна бундай демоқда:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا مَا آتَاهَا

«Аллоҳ ҳеч бир жонга, Ўзи унга ато этганидан ортиқча нарсани юкламайди» [Талоқ 7]

Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилмоқдалар:

«لَا تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ»

«Андак маъруф ишни ҳам арзимас санаманг, ҳатто биродарингизни очиқ чеҳра билан қарши олишингиз бўлса ҳам». (Имом Муслим ривояти). Яна бундай деганлар:

«بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً»

«Мендан битта оят бўлса ҳам етказинглар». (Имом Бухорий ривояти). Зайд ибн Собит Набий ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«نَضَّرَ اللهُ اِمْرِءًا سَمِعَ مِنَّا حَدِيثًا فَحَفِظَهُ فَبَلَّغَهُ فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ لَيْسَ بِفَقِيهٍ»

«Биздан битта ҳадисни эшитиб, ёдлаб қолиб, бошқага етказган кишининг юзини Аллоҳ нурли қилсин. Зеро, баъзан билимни етказаётган кишининг ўзи фақиҳ бўлмайди». (Табароний «Кабир»да ривоят қилган).

Биродарим! Сиз қўлингиздан келганча маъруфга буюриб, мункардан қайтаринг. Битта ёки иккита оят бўлса ҳам етказаверинг. Зеро, бунда Қуръони Каримни ва ҳадиси шарифни ёдлаганлардан бўлишингиз шарт эмас. Ҳатто маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ишида ҳам имкониятингизга қараб адо этаверинг. Аллоҳдан ёрдам сўраб, Унга таваккал қилинг. Зеро, Аллоҳ солиҳ амал қилгувчиларни дўст тутгай.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

24 рамазон 1441ҳ

17 май 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here