Жээнбеков: Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда

513
0

Жээнбеков: Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг маълум қилишича, минтақада ИШИД мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқароларини ёллаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

 “Марказий Осиёда ИШИД ва шунга ўхшаш радикал гуруҳлар мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда, фаол тарғибот ва бизнинг давлатлар фуқароларини ёллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўйлашимча, МДҲ ва КХШТ мамлакатларининг фаол ўзаро ҳаракатисиз чегара хавфсизлиги соҳасида коллектив хавфсизликни, давлат чегараларининг ишончли қўриқланишини тўла таъминлай олиш ҳамда замонавий чақириқлар ва таҳдидларнинг катта қисмига қарши курашиш имконсиз”, – дея айтиб ўтди Жээнбеков МДҲ давлатлари етакчиларининг норасмий учрашуви давомида.

Туркистон:

Қани эди, Жиянбеков ўзи айтаётган гапларининг моҳиятини ўзи тушуна олганида! Оламий куфр системасининг кўрсатмаси билан тўти қуш сингари исломий ваҳималар билан ўз халқини қўрқитавермаган бўлармиди! Афсуски навбатдаги президентимиз ҳам “ИШИД”ни рўкач қилиб Ислом мафкурасига қарши позицияни эгаллаб боряпти!

Жиянбеков кабиларнинг ақли етмаган ёки атайин кўз юмиб келаётган бир неча мисолларни келтириб ўтсак: Путин “Афғонистонда ИШИД билан Толибон ўртасида уруш кутиляпти” деди. Толибон ҳаракати Афғонистонда бир неча ўн йиллардан буён мавжуд ва фаолият қилиб келаётгани ҳаммага маълум. Уни Афғон халқи аскар билан таминлаб келади. Лекин “ИШИД” ташкилоти яқинда жуда тез вақт ичида пайдо бўлди. Тўғрироғи уларни АҚШ ҳарбий вертолётлар билан Авғонистонга ташиб келди деган хабарлар тарқади. Аслида ҳам бу ташкилотнинг қисқа вақт ичида бировнинг ёрдамисиз бир канча мамлакат чегарасидан ўтиб, Афғонистонда пайдо бўлиб қолиши амалда мумкин бўлмаган ишдир. Дунёда бундай фовқулодда ишни фақат оламий таъсир қувватига эга бўлган АҚШгина бажара олади. Ҳатто “ИШИД”нинг ҳар ердан Туркия орқали ўтиб, Ироқ ва Сурияда тўпланиши ҳам фақат АҚШнинг таъсири ва хоҳиши билан амалга ошган эди. Энди, навбат Ўрта Осиёни қўрқитиш ёки уни уруш гирдобига тортишга келди. Улар бу билан яна АҚШнинг манфаатларини рўёбга чиқариб беришга интилишяпти.

Ислом мафкурасини бирор ташкилотга хослаб бўлмайди. Шунингдек, ўзини исломий деб атаган шахс, жамоа ёки жҳодий ташкилот фаолиятини мисол келтириб, исломий мафкурага баҳо бериб бўлмайди! Куфр олами “ИШИД” дунёқарашининг асоси бўлган “такфир” ва Шия оқимига қарши нафрат асосидаги тарбияни ҳозирги кунгача Саудия Арабистони ва бошқа деярли барча Араб ўлкаларидаги исломий олийгоҳларда таълим беришда давом этиб боряпти. Бир неча ўн йиллаган шу ғойриисломий таълим тарбия беришнинг оқибатида, йиринг фасод тўпланиб танани ёриб чиққандек “ИШИД” ташкилоти уммат вужудидан ёриб чиқди! Куфр олами бу кунни узоқ ва сабр билан кутган эди! Бузуқ тафаккур пайдо қилиб бораётган ушбу муҳит, “ИШИД”нинг пайдо бўлишида асосий пойдевор вазифасини бажариб берди.

“ИШИД” Қирғизистонда деярли йўқ. Қирғизистонда соф исломий мафкура билан, куфрга асосланган “мўътадил Ислом” оқими мавжуд. Аслида кураш шу икки робита ўртасида боряпти. “ИШИД”га қарши кураш баҳонасида ёлғон ваҳима кўтариш билан бир қаторда Ислом мабдасига қарши тескари пропоганда олиб бориляпти. Бу иш давлат воситасида ва дунё системаси миқёсида олиб бориляпти. Уларнинг мақсадлари, “ИШИД”ни бузуқи, ваҳший ва ғойриинсоний ташкилот сифатида намоён қилиб, бошқа Исломий тариқат бўйича фаолият олиб бораётган Ҳизб ва жамоаларни фикран ва жисмонан жамиятдан сиқиб чиқариб юборишга ҳаракат қилиш!

Жиянбеков юқоридаги баёноти билан куфрнинг Ислом ва мусулмонларга қарши фитна қилиш карвонига қўшилганини эълон қилди. Тўғриси бу президентдан бошқа позиция кутилган эмас! Лекин бу инсон ўзига Атамбаевдан мерос қолган Россияпараст етакчи гуруҳни, ўз халқига қарши мусулмонлар номидан таёрлаб бораётган қўпорув амалиётларидан тўхтатиб қолишидан умид қиламиз!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here