بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ливияда диалог битими имзолаётганлар ўз юртлари устида курашаётган давлатларнинг қўғирчоқлари бўлиб, юртларига мутлақо ташвишланмайдилар
Уларда мансабга эришиш ва хўжайинларга хизмат қилишдан ўзга ташвиш йўқ
Қудс арабий веб-сайти «ҳижрий 1442 йил 19 сафар, милодий 2020 йил 6 октябр сешанба куни» нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Сешанба куни Марокашда Ливия давлати олий кенгаши ва Тобруқ парламенти кенгаши делегациялари суверен лавозимларни танлаш мезонлари бўйича шартнома лойиҳасига имзо чекдилар.
Пойтахт Работнинг Ҳарҳура шаҳрида бўлиб ўтган бу учрашувда Ливия давлати олий кенгаши делегациясининг раиси Фавзий Уқоб ҳамда Тобруқ парламенти кенгаши делегацияси раиси Юсуф Ақурий шартнома баённомасига имзо чекишди. Бу Марокашнинг Бузниқа шаҳрида жума кунидан бошлаб ўтказилган Ливия диалогининг иккинчи даври тугаганидан сўнг бўлиб ўтди.
Айни шартнома 2015 йил 17 декабрда имзоланган Сухайрот шартномасининг 15-моддаси татбиқи билан боғлиқ.
Бу модданинг биринчи қисмида бундай дейилган: «Парламент суверен лавозимдаги бошқарув лавозимини эгаллайдиганлар тўғрисида келишувга эришиш учун давлат кенгаши билан маслаҳатлашади. Бу лавозимлар қуйидагилар: Ливия марказий банк раҳбари, давлат тафтиш бьюроси раиси, терроризмга қарши кураш хизмати раиси, сайлов олий комиссияси раиси ва аъзолари, олий суд раиси ва бош прокурор».
Модданинг иккинчи қисмида бундай дейилган: «Ушбу модданинг биринчи қисмининг амалга оширилиши ортидан, биринчи қисмда кўрсатилган суверен лавозимларнинг раҳбарларини тайинлаш ва озод қилиш депутатларнинг учдан икки қисмининг маъқуллашини талаб қилади».
Роя:
Маълумки, Сухайрот шартномасини Британия тузган ва уни Халқаро Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган ва Хавфсизлик Кенгаши уни маъқуллаган. Аммо Америка қарши чиқа олмаган. Чунки ушбу шартнома Ливиядаги можарога ечим топишда халқаро жамоатчилик фикрини қозонган ва Британияга малай барча маҳаллий сиёсий доиралар уни маъқуллаган. Британия ҳануз ушбу диалогларни тартиблаштириб, томонлар учун қарорлар тузиб бермоқда. Унинг рақиби бўлган Америка унга тобе сиёсий доирани назорат остига олишга муваффақ бўлолмади. У ўз малайи Ҳафтар орқали ҳаракат қилмоқда. Ҳафтар 2020 йил 27 апрел куни Сухайрот шартномасини бекор қилиб, Тобруқдаги Парламент раиси Ақила Солиҳ билан курашиши ортидан ўзини бутун Ливияга етакчи деб эълон қилди. Лекин буни ҳеч ким тан олмади. Британия ўзининг маккор ўйинлари билан Ҳафтарни пойтахтдан ҳайдашга муваффақ бўлди. Ҳафтар мағлуб томон сифатида намоён бўлди. Шундан келиб чиқиб, Британия Марокашда ўзига қарашли сиёсий доиралар ўртасида мана шу диалог учрашувларини ўтказди.
Шубҳасиз, Ливияда нуфуз ўрнатиш ва бойликларни талон-торож қилиш устида кетаётган ушбу халқаро кураш АҚШ билан Европа, хусусан Британия ўртасида кетмоқда. Ливиядаги бу диалог олиб бораётган томонларни эса, мансабдан бошқа нарса қизиқтирмайди. Улар мустамлакачиларнинг қўғирчоқлари бўлишни ўзларига муносиб кўришди. Улар ўз юртлари устида мустамлакачи давлатларнинг нуфуз талашаётгани ва бойликларини талон-торож қилишаётгани ҳақида ҳамда дунё ва охиратда уларни бахтли-саодатли қилувчи Исломлари асосида соғлом тузумни пайдо қилиш тўғрисида умуман ўйлашмайди.
Роя газетасининг 2020 йил 14 октябр чоршанба кунги 308-сонидан