Себастян Курз: Мамлакатимизда сиёсий Исломга ўрин йўқ

504
0

Себастян Курз: Мамлакатимизда сиёсий Исломга ўрин йўқ

Австриянинг бош вазири Себастян Курз, немис газетасига берган интервюсида, Австрияда Ислом 1912 йилдан бери мавжуд эканлигини, аммо сиёсий Исломга асло йўл қўймаслигини билдирди.

Ислом Австрия давлати томонидан расман тан олинган динларнинг бири эканлигини ва худди шу тарзда давом этишини айтган Себастян Курз “Ўлкамизда сиёсий Исломга ўрин йўқ”, дея қўшимча қилди.

Бош вазир Курз томонидан билдирилган бу огоҳлантириш янги ҳукуматнинг Яқин Шарқ бўйича мутахассиси сифатида танилган шахс ва айни пайтда давлат ташқи ишлар вазири Карин Кнеисслнинг фикр-мулоҳазалари билан тўла мос келади.

Журналист ва университет ўқитувчилигидан ташқи ишлар вазири ва бош вазир ёрдамчиси лавозимигача кўтарилган Кнеиссл ҳам сиёсий Ислом ҳақидаги фикрларни мамлакат учун энг катта хавф деб билади.

Карин Кнеиссл ўз лавозимини эгаллаши биланоқ “Бугунги кунда ҳеч қандай мўътадил ислом қолмади”, деган баёноти билан Австрияда Исломга қандай муомала қилиш тартибини белгилаб қўйган эди.

 “Одамлар бугун ё Исломий бўлишлари, яъни Исломга асосланган жамиятни қабул қилишлари ёки дин ва давлат ишларини ажратишга рози бўлишлари керак. Бундан бошқа ҳеч қандай ўрта йўл йўқ”, дейди отасининг иши туфайли болалик йиллари Араб мамлакатларида ўтган Кнеиссл.

Туркистон:

Куфр етакчилари ҳақиқий Ислом, яъни ҳаётнинг барча жабҳаларини, жумладан сиёсатни ҳам ўз ичига олган Исломни нафақат ўз юртларида, балки Ислом ўлкаларида ҳам хоҳлашмайди. Уларнинг талабига кўра, Ислом дини худди насронийлик дини каби масжидлар ва шахслар ҳаётига чекланиб, давлат ишларига умуман аралашмаслиги лозим. Улар буни Мўътадил Ислом”, деб номлашиб, ўзларининг юртларида ҳам, Мусулмонлар ўлкаларида ҳам фақат шуни хоҳлашмоқда.

Куфрнинг барчаси битта миллат эканлигини жуда яхши биламиз. Аммо баъзи мусулмонларнинг бу борада куфрнинг мақсадига хизмат қилишлари ўта ачинаридир. Чунки Мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бу “хизматчилар” куфрнинг мақсадини амалга оширишда уларга ёрдам бермаса, улар бир қадам ҳам илгарила олишмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here