Сооронбой Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

540
0

Сооронбой Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

  Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 13 декабр куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга борган Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбековни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

 Жээнбековнинг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара бошладилар.

 Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбековни Қирғизистон республикаси президенти этиб сайлангани билан яна бир бор қутлаб, бугунги музокаралар икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

 “Қирғизистон президенти сифатида илк хорижий ташрифларингиздан бирини Ўзбекистон заминидан бошлаганингизни юқори баҳолаймиз. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга садоқатингиз ифодаси деб қабул қиламиз”,- деди Мирзиёев.

  Сооронбой Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонга таклиф этгани учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон халқи номидан чуқур ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди.

 “Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегарасини чинакам дўстлик, яхши қўшнилик ва шериклик чегарасига айлантирдингиз”, – деди Жээнбеков.

 Президентлар ушбу ташриф савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациялари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги ишларни якунига етказиш, янги ўтказиш пунктлари очиш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини таъкидладилар.

 Давлат раҳбарлари Ўзбекистон республикаси билан Қирғизистон республикаси стратегик шериклик муносабатлари, дўстлик, яхши қўшнилик ва ишончни мустаҳкамлаш борасида ўз азму қарори таъкидладилар.

 Мулоқотда томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди.

 Президентлар халқаро майдонда икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш борасида улкан салоҳият мавжудлиги, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг БМТ, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга интилиши муштараклигини қайд этдилар.

Туркистон:

Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга бу ташрифи кутилмаганда ва тез уюштирилди. Бунга Нурсултон Назарбаев билан Сооранбай Жиянбековнинг Минскдаги ўзаро учрашувлари ва бир қатор келишувлари сабаб бўлди. Бу учрашув ортидан Қирғиз-Қозоқ чегаралари очилди ва Қозоғистон томонидан илгари сурилган йўл харитаси амалга оширилишига розилик билдирилди. Яна шу учрашув чоғида, Жиянбеков кейинги ташрифини Қозоғистонга уюштиришига далолат қилувчи сўзларни айтди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев атайин Жиянбековни Ўзбекистон томонга буриб юборди. Шунинг билан у президентга бўлган ўзининг кучли таъсирини намоён қилмоқчи бўлди. Шунингдек Қирғиз президенти орқали Қирғизистонга таъсир кўрсатмоқчи бўлаётган Назарбаевга тўсиқ қўйди. Унинг бу сиёсий таъсири ортидан Қирғиз халқини яна қандай ҳолатлар кутиши мумкин эканини аввалдан айтиш қийин. Лекин Назарбаев бу ишга қарши чора кўрмай колмаса керак…

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here