Женева музокараларининг сўнгги ҳафтаси

460
0

Женева музокараларининг сўнгги ҳафтаси

Сурия масаласи бўйича Женевада бўлиб ўтаётган 8 тур музокараларининг учинчи, яъни сўнгги ҳафтасида мухолифат ва режим делегациялари билан БМТ вакили ўртасида учрашувлар бўлиб ўтмоқда. БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг саъй ҳаракатлари билан Башар Жаъфарий бошчилигидаги Асад режими делегацияси жума куни Женевага етиб келган эди. Мистура музокаралар учун Сурия мухолифати томонидан ташкил этилган олий кенгаш ва режим делегацияси билан учрашувларини давом эттирмоқда.

Мухолифат вакиллари аввалги турларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш талабини рад этганлиги туфайли Жаъфарий бошчилигидаги Асад режими делегацияси ва мухолифат вакиллари Мистура билан алоҳида-алоҳида учрашмоқда. Мистура ўтган пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида режим делегациясини музокараларга жиддий қарашга чақирди.

Сурия мухолифати вакиллари 22-23 ноябр кунлари Саудия Арабистонининг пойтахти Риёд шаҳрида тўпланиб, янги ва кенг кўламли масъуллар гуруҳини ташкил қилган эди. Хабарларда айтилишича, уч ҳафта аввал бўлиб ўтган Риёд йиғилишидан сўнг берилган баёнотда мухолифат вакиллари Башар Асад президентлик мансабидан кетмай туриб, Сурияда ўтиш жараёни бошланмаслигини таъкидлаган. Бироқ мазкур йиғилишнинг ўзида Стаффан де Мистура сиёсий ечимга эришиш учун Сурия муҳолафатидан Женева музокараларига аввалги шартлари билан келмасликни талаб қилган.

14 декабр пайшанба куни кечқурун ниҳоясига етадиган Сурия музокаралари Сурияда муваққат ҳукуматни ташкил қилиш, янги конституция жорий этиш, сайловлар ўтказиш ва терроризмга (Исломга) қарши курашдан иборат тўртта асосий мавзуни ўз ичига олади. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, 28 ноябр куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бошланган бевосита музокараларнинг дастлабки икки ҳафтасида ҳеч қандай аниқ натижага эришилмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here