Сурия муҳолифати: Асад лавозимидан кетиши керак

467
0

Сурия муҳолифати: Асад лавозимидан кетиши керак

  Сурия президенти Башар Асад мамлакатда ўтиш даври бошлангунга қадар истеъфога кетиши керак. Бу ҳақда Сурия мухолифати вакилларининг Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашуви якунида қабул қилинган баёнотда айтилади. Ҳужжатда таъкидланишича, айни шу талаб бажарилган тақдирдагина, барқарорлик ва хавфсизлик асосида сиёсий жараён бошланиши мумкин.

  Сурия мухолифатининг вакиллари Саудия Арабистони расмийларининг таклифи билан Ар-Риёдда тўпланди. Томонлар БМТ шофелигида Женевада бўлиб ўтадиган музокораларда Асад масаласида ягона фикр шакллантириш устида ишламоқда. Суриянинг амалдаги хукумати ва мухолифат ўртасидаги навбатдаги учрашув 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Уни БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура ташкиллаштирмоқда.

  Сурия мухолифатининг кўплаб вакиллари, бўлажак президент масаласи сайловларда ҳал этилиши кераклигини таъкидлашмоқда. Кўпчилик эса Асадни ҳарбий жиноятчи сифатида кўришларини айтишиб, бундан кейин президент лавозимига сайланмаслиги лозимлигини таъкидлайдилар.

  Россия, Туркия ва Эрон Женевадаги учрашув билан бир қаторда Сурия халқлари Конгрессини ташкиллаштиришга ҳаракат қилмоқда. 22 ноябр куни уч мамлакат етакчилари Сочида учрашиб бу борадаги Келишувни имзолади. Россия ва Эрон Суриянинг амалдаги президентини қўллаб-қувватлайди. Туркия эса муҳолифатнинг айрим гуруҳлари томонида эканини айтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here