Тожикистонда оммавий равишда фуқароларнинг бармоқ излари олинмоқда

498
1

Тожикистонда оммавий равишда фуқароларнинг бармоқ излари олинмоқда

 “Тожикистон ИИВ томонидан бармоқ изларини рўйхатга олиш жараёни кўнгилли ҳисобланади. У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайди”, – деган Тожикистон парламенти қуйи палатаси мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари, юридик фанлари доктори Жўрахон Мажидзода “АП” нашрига берган интервьюсида.

 Унинг ишонч билдиришича, мазкур чоралар ҳуқуқ-тартибот идораларининг тергов бўлимларига, жиноятларни фош этиш, жумладан жасадлар шахсини таниш, бедарак йўқолганларни аниқлаш, жиноятларга алоқадор кишиларни топишда ёрдам беради.

 “АҚШ визасини олаётган кишиларнинг ҳам бармоқ излари олинади, аммо ҳеч ким фуқаролар ҳуқуқи поймол қилинаётгани ҳақида сўз юритмайди-ку, ахир”, – деб таъкидлаган депутат.

 Унинг фикрича, бугунги кунда дунё халқаро терроризмнинг жиддий қаршилигига дуч келаётган экан, бармоқ излари олиш амалиёти аслида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган.

 Ҳозирда, ушбу амалиёт республиканинг Ҳисор, Рўдакий ва Ваҳдат туманларида ўтказилмоқда. Бунда фуқаролар 4 сомоний тўлаши керак бўлади, бармоқ изи олингани ҳақида маълумотнома олиш учун бир сомонийнинг баҳридан ўтиш талаб этилади.

1 COMMENT

  1. Бармоқларимиз тугул Кўзимиздан хам олди бадбахт кофирлар.Аммо Аллохни айтган бўлар экан.Барала Хизбут тахрир жамоатини аъзосиман.Халифалик Давлатини қайта тиклашга харакат қилмоқдаман.Сенларни тилингда революционер-ман дер эдим.Бир сафар қўлимдан бармоқ изларини олишга олиб боришди.Бир майор аёл сен Бил Ладдинга ўхшар экансан қариндошингми дейди. Мен (Соқолим ўсган эди) ха акам бўлади дедим. Анча гап сўзлардан кегин Оятни ўқиб Аллох айтмоқда ака укасан деб тушинтирдим.Аллохни ўзига осон экан.Мени Турмадан Шакалад хаётга улоқтирди !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here