Абдулазиз Камилов ишчи ташриф билан Бишкекка келди

478
0

Абдулазиз Камилов ишчи ташриф билан Бишкекка келди

 Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 4-ноябр куни Бишкекка ишчи ташриф билан келди.

Хабарда айтилишича, Камилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашган. Учрашувда икки ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Маълумки, август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкент Марказий Осиё мамлакатлари билан янада мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканлигини билдирганди.

 Камилов ўшанда президент Шавкат Мирзиёев “ўз сайловолди дастурида Марказий Осиё бизнинг устувор мақсадимиз деб эълон қилганлигини” айтган эди.

Туркистон: 

Марказий Осиё гиосиёсий ўзгаришлар юз бериш арафасида тургандек сезиляпти. Бунга бирламчи сабаб Россиянинг халқаро сиёсатдаги ўрни тубанлашиб бораётгани бўлса, иккиламчи сабаб Қозоқ ва Ўзбек ҳокимиятларининг Марказий Осиё лидерлигига бўлган интилишлари ва шу йўналишдаги рақобатлари бўлиши мумкин.

Шу кунлардаги Қозоқ режимининг Қирғизистонга божхона орқали ўтказаётган иқтисодий босимлари сезиларли сиёсий таъсир кўрсата бошлаяпти. Қозоқ президентининг бу инжиқликлари “Евро Осиё иттифоқи” ташкилотини йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган хавфли ҳолат пайдо қилиб бораётганига қарамай, Россия томони бу жараёнга чек қўя олмаяпти. Ҳатто ташкилот номидан таъсир кўрсатиш учун бирор жўяли ҳаракат ҳам қилгани йўқ.

Ўзбекистон вазиятдан унумли фойдаланиб, Қирғизистонда пайдо бўлиб бораётган сиёсий ва иқтисодий бўшлиқларни ўз манфаатларига мувофиқ тўлдириб олмоқчи. Яъни вазиятдан фойдаланиб минтақадаги ўзининг сиёсий ва иқтисодий таъсирини, вазнини ва позицияларини мустаҳкамлаб олмоқчи. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here