Тиллерсон: Сурияда янги “хавфсиз минтақа” яратиш устида изланяпмиз

553
0

Тиллерсон: Сурияда янги “хавфсиз минтақа” яратиш устида изланяпмиз

Сурия инқирози ҳақида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Россия, Туркия ва Эрон давлатлари кафиллиги остида Суриянинг Идлиб вилоятида “хавфсиз минтақа” ташкил қилиш борасида келишиб олинган эди. Мазкур лойиҳа АҚШ тарафидан тузилган бўлишига қарамай, Москва етакчилигида ва Туркия ва Эроннинг қўллови билан амалга оширилаётганлиги ва АҚШ буни қўллаб қувватлаши айтиб келинаётган эди. Аммо АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон АҚШ Сурияда қўшимча “хавфсиз минтақа” яратиш устида иш олиб бораётганлигини билдирар экан, бу лойиҳа АҚШнинг лойиҳаси эканлиги ва Россия буни амалга ошираётганлигини изҳор қилди. Тиллерсон бу ҳақида Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасини тинглаш чоғида айтиб ўтди.

“Қўшма Штатлар Сурияда янги “хавфсиз минтақа” яратиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, “Биз Россия билан бирга Сурия ғарбида “хавфсиз минтақа” ташкил қилишда муваффақият қозондик. Ҳозирда яна қўшимча “хавфсиз минтақа” яратиш устида иш олиб боряпмиз”, деди Тиллерсон.

Шунингдек АҚШ Давлат котиби Америка Қўшма Штатлари Эроннинг Суриядаги мавжудлигини камайтиришга муваффақ бўлганлигини даъво қиди. Бироқ соҳа мутахссисларининг берган гувоҳлиги бунинг аксини кўрсатмоқда.

Куни кеча эълон қилинган бир ҳисоботда айтилишича, Асад режими сафида камида 90.000 Эронлик жангчилар рўйхатга олинганлиги расмий равишда тасдиқланган. Ушбу ҳисобот ошкор бўлгандан сўнг “Суриядаги уруш” борасида изланишлар олиб борувчи мустақил ташкилотлар томонидан, Асад режими аскарий жиҳатдан тугаб битганлиги ва агар Россия ҳаво ҳужумлари ҳамда Эрон томонидан юборилган жангарилар бўлмаганда эди, Асад режими мухолифат қаршисида уч ой ҳам туриб бера олмаслиги таъкидланди.

Туркистон:

Ваниҳоят АҚШ Россия ва Эрон ўзининг кўппаклари эканини очиқлади!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here