Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати

458
0

Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати (5-қисм).

“Халифа” деб аталмиш мусулмонлар амири бўлсин, ҳизб амири бўлсин ёки сафар амири бўлсин, инсон ўзига буюрилган ишда ўз амирига итоат этиши вожибдир. Чунки, маъсиятдан бошқасида амирга итоат этиш далиллари омм бўлиб келган. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

السَّمْعُ والطَّاعَةُ علَى المَرْءِ المُسْلِمِ فِيما أحَبَّ وكَرِهَ، ما لَمْ يُؤْمَرْ بمَعْصِيَةٍ، فإذا أُمِرَ بمَعْصِيَةٍ فلا سَمْعَ ولا طاعَةَ.

 “Мусулмон киши модомики маъсиятга буюрилмас экан, ўзи яхши кўрган нарсада ҳам, ёмон кўрган нарсада ҳам амирга қулоқ солиши ва итоат этиши вожибдир. Агар маъсиятга буюрилса, қулоқ ҳам солмайди, итоат ҳам этмайди”. Бухорий ва Муслим ривояти. Ҳадиси шарифдан кўзланган маъно шуки, маъсият қилишда сиз амирингизга итоат этмайсиз. Бироқ, маъсиятдан бошқа ишларда унга итоат этиш вожиблигача қолади. Негаки, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

ألا مَن وليَ علَيهِ والٍ فرآهُ يأتي شَيئًا مِن معصيةِ اللَّهِ فليَكْرَهْ ما يَأتي مِن معصيةِ اللَّهِ ولا ينزِعَنَّ يدًا مِن طاعةٍ

“Огоҳ бўлинки, кимнинг устига бир волий келса, бас уни Аллоҳга маъсият бўлган ишни қилаётганини кўрса, унинг қилаётган маъсиятини ёмон кўрсин, бироқ ҳеч қачон унга итоат қилишдан бош тортмасин”. Муслим, Аҳмад ва Дорумий ривояти. Ибн Язид Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан сўрайди; Ё Набиййаллоҳ, нима деб ўйлайсиз, агар бизларга амирлар келсалар, улар бизлардан ўз ҳақларини талаб қилиб олсалар, ўзлари эса, бизларнинг ҳақларимизни бермасалар, шунда бизни нима қилишга буюрасиз?. Шунда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – у кишидан юзларини буриб олди. Сўнгра халиги киши яна сўради. Охири  Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дедилар;

اسمعوا وأطيعوا، فإنما عليهم ما حُمِّلُوا، وعليكم ما حُمِّلْتُم

“Қулоқ солиб, итоат этинглар. Улар ўзларига юклатилган нарсадан жавоб берадилар. Сизлар ҳам ўзингизга юклатилган нарсадан жавоб берасизлар”. Муслим ва Термизий ривояти. Демак, амир маъсиятга буюрса ҳам, маъсиятни ўзи қилса ҳам маъмурларининг модомики, улар унинг амирлиги сояси остида бўлар эканлар, маъсиятдан бошқа ўринларда унга итоат этишлари вожиблигича қолади. Бу ҳол умумий амир бўлмиш халифагагина хос деб бўлмайди, бу тўғри эмас. Негаки, далилларнинг лафзлари барча амирларни ўз ичига оладиган тарзда умумий бўлиб келган. Масалан, “Ким амиридан маъсият ишни кўрса…”, “Ким амирига итоат этса…”, “Агар ортингга урилса ҳам, молинг тортиб олинса ҳам, амиринга қулоқ соласан ва унга итоат этасан….” Мана шу охирги сўз қуйидаги ҳадиси шарифнинг бир бўлагидир, Ҳузайфа ибн Ямомийдан ривоят қилинади, у киши айтади;

قُلتُ: يا رَسولَ اللهِ، إنَّا كُنَّا بشَرٍّ، فَجَاءَ اللَّهُ بخَيْرٍ، فَنَحْنُ فِيهِ، فَهلْ مِن وَرَاءِ هذا الخَيْرِ شَرٌّ؟ قالَ: نَعَمْ، قُلتُ: هلْ وَرَاءَ ذلكَ الشَّرِّ خَيْرٌ؟ قالَ: نَعَمْ، قُلتُ: فَهلْ وَرَاءَ ذلكَ الخَيْرِ شَرٌّ؟ قالَ: نَعَمْ، قُلتُ: كيفَ؟ قالَ: يَكونُ بَعْدِي أَئِمَّةٌ لا يَهْتَدُونَ بهُدَايَ، وَلَا يَسْتَنُّونَ بسُنَّتِي، وَسَيَقُومُ فيهم رِجَالٌ قُلُوبُهُمْ قُلُوبُ الشَّيَاطِينِ في جُثْمَانِ إنْسٍ، قالَ: قُلتُ: كيفَ أَصْنَعُ يا رَسولَ اللهِ، إنْ أَدْرَكْتُ ذلكَ؟ قالَ: تَسْمَعُ وَتُطِيعُ لِلأَمِيرِ، وإنْ ضُرِبَ ظَهْرُكَ، وَأُخِذَ مَالُكَ، فَاسْمَعْ وَأَطِعْ.

“ Ё Расулаллоҳ, саллоллоҳу алайҳи ва саллам, дедим, албатта бизлар ёмонликда эдик, бас Аллоҳ таъоло бизларга яхшиликни олиб келди. Бизлар хозир шу яхшиликдадирмиз. Айтингчи ё Расулаллоҳ, ушбу яхшилик ортидан яна ёмонлик келадими? Шунда у зот; “Ҳа”, – дедилар. Шу ёмонлик ортидан яна яхшилик келадими, дедим. У зот; “Ҳа”, – дедилар. Ушбу яхшилик ортидан яна ёмонлик келадими,  дедим. У зот яна; “Ҳа”, -дедилар. “Мендан кейин менинг ҳидоятим билан ҳидоятланмайдиган, менинг суннатим билан юрмайдиган, қалблари инсон жисмидаги шайтоннинг қалблари бўлиб кетган имомлар-амирлар келади”. Ё Расулаллоҳ, агар шунақа замонга тўғри келиб қолсам, мен нима иш қиламан,- дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам; “Агар ортингга урилса ҳам, молинг тортиб олинса ҳам амирингга қулоқ соласан ва итоат қиласан. Бас, қулоқ сол ва итоат эт”. Муслим ривояти.

Ушбу ҳадиси шариф имомлар-ҳокимлар ва волийлар хақида уларга хос лафзлар билан гапиргандан кейин хослашликдан чекиниб, лафзда ҳар бир золим амирни ўз ичига олишини ифодалаш учун гапни умумийлаштирди. Ҳадиси шариф,  “Агар орқанга урилса ҳам, молинг тортиб олинса ҳам, амирга қулоқ соласан ва итоат қиласан”, демоқда. Ҳадиси шарифда талаффуз қилинган “орқага уриш” ва “молини тортиб олиш” хаср(фақат шу маъноларга чекланиш)ни ифодаламайди. Балки, у маънан мутлоқо зулмга далолат қилади, ҳадиснинг мазмуни мана шу. Нассдан тушинилган мафҳум – талаффуз этилган мантуқ(айтилган сўз) билан биргаликда – насс буюрган ёки қайтарган нарсаларнинг остига киради. Тушинилган мафҳум фақат талаффуз этилган мантуққа хос бўлмайди. Шунинг учун ҳам нассда итоат этишга амр этилинган амирга – гарчи, у амир қилинган ишда сизга зулм этса ҳам – итоат этиш вожибдир. Гуё халифа – амир сифатида – орқангизга уриши ва молингизни тортиб олиши билан сизга зулм қилганидек,  армия амири ҳам сизни ҳибсга олиши ёки сизни ҳақорат қилиши билан сизга зулм қилиши мумкин. Ҳизб амири мухолиф бўлмасангиз ҳам сизни таъқиб қилиши билан сизга зулм қилиши мумкин. Шундай ҳолатларнинг ҳаммасида модомики, амир  маъсиятга буюрмас экан, унга итоат қилиш вожиблигича қолади. Агар унинг ўзи осийлик қилса ёки сизни ҳам маъсиятга буюрса ёки сизга зулм қилса, сизга Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг мана бу сўзларига биноан, уни муҳосаба қилишингиз вожиб бўлади;

ولتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، ولَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا

“… ва албатта золимнинг қўлидан тутасизлар ва албатта уни ҳақиқат қолипига соласизлар ва уни албатта ҳақиқатга чеклаб қўясизлар”. Абу довуд ривояти.  Бу бир томондан.

Иккинчи томондан Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг “амирга қулоқ соласан ва итоат қиласан” ( تسمعُ و تطيعُ للأمير) деган сўзлари жазм-сукун ҳолатида эмас,  марфуъ сийғасида ривоят қилинган. Демак  бу жумла “жумлаи шартия” эмас, талабга далолат қиладиган “жумлаи хабария”дир. Бу жумла: “Амир сенга зулм қилса ҳам сен унга қулоқ солиб, итоат қиласан”, деган маънони англатади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг мана бу сўзи ҳам шу маънода;

السمع و الطاعة علي المرئ المسام فيما احب و كره

“Мусулмон кишига ўзи яхши кўрган нарсада ҳам, ёмон кўрган нарсада ҳам қулоқ солиши ва итоат қилиши вожибдир”. Бухорий ва Муслим ривояти. Шаръий далилларда тахсис-хослашдан кейин таъмим-умумийлаштириш келади. Масалан, Аллоҳ таъоло айтади;

وَكَتَبْنَا عَلَيْهِمْ فِيهَا أَنَّ النَّفْسَ بِالنَّفْسِ

“Ва Биз уларга бу хақда, албатта, жон эвазига жон деб ёзиб қўйдик”. (Қасосни вожиб қилдик).[5:45]. Аллоҳ таъоло Тавротда Бану Исроилга уқубот берилишини хос шаклда баён қилгандан кейин барча инсонларга умумий хитоб қилиб мана бундай деди;

 فَمَن تَصَدَّقَ بِهِ فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَّهُ ۚ وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

“Бас, ким буни садақа қилса, бу унинг учун каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас улар золимдирлар”. [5:45].

Амирга итоат этишга буюрадиган далилларнинг аксарияти бир амир қолиб бошқа амирга чекланмаган ҳолда мутлоқ бўлиб келган. Бу эса, агар амир золим бўлса ҳам, уни амир этгувчиларга ёқмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам, шаръий аҳкомлар доирасида унга итоат этишнинг вожиб эканлигига далолат қилади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

أوصيكم بتقوى الله، و السمع والطاعة، وإن تأمَّر عليكم عبد حبشي

“Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга ва агар сизларга ҳабашлик қул амир бўлса ҳам, унга қулоқ солиб, итоат этишга васият қиламан”. Термизий ривояти.

مَن رَأَى من أمِيرِهِ شيئًا يَكْرَهُهُ فلْيَصْبِرْ عليه

“Ким амиридан ўзи ёмон кўрадиган нарсани кўрса, бунга сабр қилсин”. Бухорий ривояти.

Ёки амир бутун манфаъатларни ўзлаштириб олса ва уларни ўзи ҳамда жамоаси учун иҳтикор-монополия қилиб олса, шунда ҳам унга итоат этиш вожиб. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

إِنَّكمْ سترونَ بعدي ، أثَرَةً وأمورًا تُنكِرونَها قالوا: يا رَسولَ اللهِ، كيفَ تَأْمُرُ مَن أدْرَكَ مِنَّا ذلكَ؟ قالَ: تُؤَدُّونَ الحَقَّ الذي علَيْكُم، وتَسْأَلُونَ اللَّهَ الذي لَكُمْ

“Албатта сизлар мендан кейин худбинликларни ва сизлар ёқтирмайдиган ишларни кўрасизлар. Шунда саҳобалар, ё Расулаллоҳ, бизлардан кимимиз шу кунларга етсак, сиз бизларни нимага буюрасиз, дедилар. Шунда Расулуллоҳ айтдилар; устиларингизда вожиб бўлган ҳақларини адо қиласизлар ва ўзларингизни ҳақларингизни эса, Аллоҳдан сўрайсизлар”. Бухорий ва муслим ривояти.

Бироқ, қуйидаги икки ҳолат амирга итоат этишни мутлоқо чегаралайди, яъни бу икки ҳолатда амирга умуман итоат этилмайди; Биринчиси: амирнинг қўл остида – куфрни табанний қилиш ёки куфрга буюриш каби – очиқ куфрнинг зоҳир бўлиши. Уббода ибн Сомитдан ривоят қилинади, айтадики;

دَعانا النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ فَبايَعْناهُ، فقالَ فِيما أخَذَ عَلَيْنا: أنْ بايَعَنا علَى السَّمْعِ والطَّاعَةِ، في مَنْشَطِنا ومَكْرَهِنا، وعُسْرِنا ويُسْرِنا، وأَثَرَةً عَلَيْنا، وأَنْ لا نُنازِعَ الأمْرَ أهْلَهُ، إلَّا أنْ تَرَوْا كُفْرًا بَواحًا، عِنْدَكُمْ مِنَ اللَّهِ فيه بُرْهانٌ.

“Бизларни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам чақирдилар. Шунда, биз у зотга байъат бердик. Байъат чоғида бизларга айтган сўзлари орасида мана булар ҳам бор эди; бизлар ҳурсанд бўладиган ўрнимизда ҳам, хафа бўладиган ўрнимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам қулоқ солиб, итоат этишга, у зотни ўзимиздан устун тутишга, иш эгалари билан Аллоҳ томонидан очиқ куфрлигига ҳужжатимиз бўлмаган жойда улар билан тортишмасликка байъат бердик”. Бухорий ривояти.

Амир – хоҳ омм, хоҳ хосс амир бўлсин – агар унинг томонидан ёки унинг қўл остидагилардан – очиқ куфт зоҳир бўлса, унга итоат этиш ҳаром бўлади. Унинг амирлигидан чиқиб кетиш ёки унга қарши бош кўтариш вожиб бўлади. Чунки “иш эгалари билан тортишмаслик”, дегани халифалик, даъватни етказиш, сафар қилиш ва шу каби ҳар қандай ишни ўз ичига олади. Тортишиш, дегани амирга итоат этмаслик ва унга қарши чиқишни ўз ичига олгани каби амирга тил билан қаршилик қилиш ва курашишни ўз ичига олади. Бироқ, шуни ёддан чиқармаслик лозимки, очиқ куфр, дегани куфрлигига қатъий далил келган очиқ-аниқ куфрдир. Негаки, ҳадиси шарифда; “Олдингизда Аллоҳ тамонидан ҳужжатингиз бўлган…”, дейилади. Шунга кўра, агар амир бир ишни табанний қилса ва унинг куфр эмаслигига шубҳа далили бўлса ёки унинг куфрлигига келтирилган далил зонний бўлса, бу ҳолда амирга қарши чиқиш ёки буюрилган ишда амир билан тортишиш ҳалол бўлмай қолади. Бундай ҳолда унинг амирлиги остидаги кишиларга, унга итоат этишлари вожиблигича қолади.

Иккинчиси; агар амир  маъсиятлигида шубҳа бўлмаган маъсиятга буюрса, бу ҳолда унга итоат этиш вожиб бўлмайди. Балки, маъсиятда унга итоат  этиш ҳаром бўлади. Негаки, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қилганлар;

فَإذا أُمِرَ بِمَعْصِيَةٍ فَلا سَمْعَ وَلا طاعَةَ

“…Агар маъсиятга буюрилса, қулоқ ҳам солмайди, итоат ҳам қилмайди”. муттафақун алайҳ.

Мана шу икки ҳолатдан бошқасида амирнинг амирлик ваколатлари доирасида, амир этиб сайлаган кишилар томонидан амирга итоат қилиш вожиблигича қолади. Агар у умумий амир бўлса, унга қарши чиқиш ёки унинг амирлигидан чиқиб кетиш жоиз бўлмайди. Чунки халифа бир замонда битта бўлади, бир вақтнинг ўзида унинг бир неча бўлиши мумкин эмас. Ким халифаликда исён кўтарса ёки мусулмонлар жамоатини фирқаламоқчи бўлса, то у итоатга, жамоатга қайтмагунича унга қарши кураш қилинади. Шунда ҳам ўз билганидан қолмаса, у қатл этилади. Расулуллоҳ – саллолҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар;

من أتاكم وأمرُكُم جَمِيْعٌ على رجل واحد، يُريد أن يَشُقَّ عَصَاكُم، أو يُفَرِّقَ جَمَاَعَتَكُم، فاقتُلُوهُ

“Сизлар бир кишининг қўл остида бирлашиб жамъ бўлиб турганингизда сизларни исён кўтаришингизни хоҳлаб ёки жамоатингизни фирқаларга бўлиб юборишни кўзлаб, ким келса ҳам, уни қатл этинглар”.  Муслим ривояти.

Аммо амир ҳизб амири, сафар амири ёки делегация амири каби хосс амир бўлса, албатта унга итоат этиш ҳам унинг амирлик ваколати доирасида, маъсият ва куфрдан бошқа ўринда вожиблигича қолади. Негаки, бундай хосс амирга осийлик қилиш ҳам ҳаром саналади. Расулуллоҳ – саллолоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар;

ومَن يُطِعِ الأمِيرَ فقَدْ أطَاعَنِي، ومَن يَعْصِ الأمِيرَ فقَدْ عَصَانِي

“Ким амирига итоат этса, бас менга итоат этганидир. Ким амрига осий бўлса, бас менга осий бўлганидир”. Бухорий ривояти.

Даъват юкини кўтариш юклатилган мукаллаф мусулмоннинг – модомики, ҳизб унинг зиммасини(яъни зиммасидаги вожибни адо қилаётганини) оқлар экан – бундай ҳизбдан чиқиб кетиши жоиз эмас. Агар ҳизбдан чиқиб кетишни хоҳлаган кишининг гумонига айнан мана шу ҳизбда фаолият кўрсатиш “менинг зиммамни оқламаяпти, бу ҳизбда мен дин олдидаги ўз бурчимни тўла адо эта олмаяпман” деган ўй ғолиб келса, айни ўша ғояга етказадиган, шаръий шартлари мукаммал бўлган бошқа ҳизбда Ислом ҳаётини қайтадан бошлаш учун ҳаракат қилишини мақсад қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши шарти билан у ҳизбдан чиқиши мумкин. Ёки у айни мана шу ғоя-халифалик давлатини тиклаш орқали Ислом ҳаётиини қайта бошлаш ғоясини амалга ошириш учун бошқа ҳизб ташкил этишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки, Ислом ақидаси асосига қурилган ҳизбларнинг бир неча бўлиши Аллоҳнинг қуйидаги ояти каримаси кўра жоиздир;

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ

“Сизлардан яхшиликка даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат-жамоат бўлсин….”. [3:104]. Ояти каримадаги “Уммат” лафзи талаб мазмунидаги “накра” исмдир. Бундай накра исм “Ягона Уммат” мисолидаги “Ягона” каби қандайдир бир қайд билан чекланмаса, у жинсни ифодалайди. Шунинг учун ояти каримадаги “уммат” хеч қандай қайд билан қайдланмай, мутлақ келагани учун ундан  битта уммат(жамоат)ни эмас, балки уммат(жамоат)нинг жинси ирода қилинади. Расулуллоҳ – саллолоҳу алайҳи ва саллам – нинг мана бу сўзи ҳам шунга ўхшайди;

من رأى منكم منكراً فليغيره

“ Сизлардан ким мункарни кўрса, бас уни ўзгартирсин”.

Ҳадиси шарифдаги “мункар” лафзидан ҳам битта мункар эмас, балки мункар жинси кўзда тутилгандир.

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here