Путин Ғарбни “икки хил стандарт”ликда айблади
Россия Президенти Владимир Путин яна бир бор Ғарбни “икки хил стандарт”ликда айблади. Сочида “Валдай” клубининг мунозараларида чиқиш қилган Путин ўз сўзида, Европанинг қўллаб-қувватлаши бир қатор мамлакатларнинг қулашига ва Косованинг ажралиб чиқиши айримачиликларнинг авж олишига сабаб бўлганини айтди. Президентнинг фикрича, бу ҳолат Каталониядаги вазиятни келтириб чиқарди.
Путиннинг сўзларига қараганда, Европа Иттифоқи ва айрим бошқа давлатлар бир овоздан Каталония мустақиллиги тарафдорларини танқид қилиб чиқишди, бироқ улар шунга қадар Косованинг ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлашган эди. “Бу каби икки хил стандартлар Европанинг барқарор ривожланиши учун жиддий хавф туғдиради”, – дея баёнот берди Россия президенти. Унинг қайд қилишича, Россия Каталония билан боғлиқ вазиятни Испаниянинг ички иши сифатида кўради.
Путиннинг баёнотиига кўра, БМТ халқаро тизимнинг маркази бўлиб қолиши керак. Шу билан бирга у ташкилот аста-секин ислоҳ этилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Давлат раҳбарининг айтишича, жаҳон сиёсатида мамлакатлар тараққиётида геосиёсий, ҳудудларининг қамрови ва бошқа омиллар билан бирга илмий-техник омиллар ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Ўтган ҳафтада Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот бериб, президент “Валдай анжуманида аньанавий қизиқроқ ва муҳим чиқиш қилишга” тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилган эди.