Ҳамзаев: Ҳизб ут-Таҳрирнинг моддий кучга таянмаслиги Россия учун таҳдиддир

555
0

Ҳамзаев: Ҳизб ут-Таҳрирнинг моддий кучга таянмаслиги Россия учун таҳдиддир

Россия томонидан босиб олинган Қримда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) мусулмонларга нисбатан зулмларини давом эттирмоқда. Бунга сабаб Қрим татарларининг зулмга қарши моддий қаршилик кўрсатмаганликларидир. Бу ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир – Украина матбуот бўлимининг раҳбари Фозил Ҳамзаев маълум қилди. Фозил Ҳамзаевга кўра, агар Қрим татарлари қуролли қаршилик кўрсата бошлаганда эди, бу иш Россиянинг фойдасига ҳал бўларди.

 Ҳамзаев Қрим татарлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрирнинг аъзолари сингари зўравонликсиз усуллардан фойдаланаётганлигини таъкидлар экан, шунинг учун ФСБ Россияда ҳам, Қримда ҳам мусулмонарга қарата репрессияни кучайтираётганлигига эътиборни жалб қилди.

 “Бизнинг методикамизнинг асл моҳияти моддий куч ишлатмасликдир. Ислом дунёсидаги сиёсий фаолиятларимиз ҳам, Ислом дунёсидан ташқаридаги юртлардаги фаолиятлармиз ҳам моддий куч ишлатмаслик асосига таянади. Қрим ҳақида айтадиган бўлсак, шуни яхши биламизки, Қрим татарлари қўлларига қурол олиб, куч ишлатган ҳолда норозилик чиқишларини бошласалар, бу ҳаракат Россия учун қулай фурсат туғдиради. Бу эса, Россияга Чеченистонда юритган сиёсатини амалга ошириш ва 200 йилдан буён бартараф эта олмаган Қрим татар масаласини ҳал қилиш имконини беради. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россия учун таҳдидлиги ҳам ҳаракатларимизнинг моддий куч ишлатишга таянмаганлигидан келиб чиқмоқда. Россия Федерациясининг босимини қабул қилмаслигимизни айтамиз ва шу билан бирга қўлимизга қурол ҳам олмаймиз. Шу сабабли Россиядаги ва Қримдаги даъволарнинг барчаси фақат Ислом ҳақида айтилган фикрлар учун очилганлигини кўряпмиз”, деди “QHA” ахборот агентлигига интервью берган Ҳамзаев.

Маълумки, Россия тарафидан босиб олинган Қримда ФСБ томонидан мухолифатчи Қрим татарлар ва мусулмонларга қарши босим кундан кунга кучайиб бормоқда. Терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида куч ишлатар органлари уйларга бостириб кириб рейдлар ўтказмоқда ва ноқонуний тинтувлар ўтказиб, одамларни ҳибсга олмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here