Турк қўшинлари Идлибга сафарбар қилина бошланди

504
0

Турк қўшинлари Идлибга сафарбар қилина бошланди

Турк қуролли кучларига тегишли ҳарбий техникалар Сурияга сафарбар қилина бошланди. Бу ҳақида Турк матбуоти ва оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Хабарларга кўра, бир автобус юқори мартабали аскарлар, тиббий воситалар ва ўқ-дорилар юкланган транспорт воситалари ҳамда ҳарбий техникалар эшалон ҳолатида Ҳатай вилоятининг Райҳанли туманидаги Чилвекўзи божхонасидан Сурияга олиб ўтилган.

Россиянинг РТ ахборот агентлиги ҳам Интерфакс ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Турк аскарлари Остонада ўтган учрашувда эришилган келишув бўйича қўшинларини Идлибга сафарбар қила бошлаган.

 “Идлибда ҳозиргача ҳеч қандай рус аскарлари йўқ, лекин Туркия ҳукумати минтақага аскарларини юбора бошлади”, дейилади халқаро ахборот агентликлари тарқатган хабарда.

Шунингдек, Ахборот агентликлари Эрон аскарлари ҳам Идлибга сафарбар қилиниши, рус аскарлари эса Ҳомс, Шарқий Ғута ва жанубий Сурияга жойлаштирилиши ҳақида хабар тарқатди.

Туркия қўшинларининг Идлибга киритилиши Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида Анқарада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг амалга оширила бошлади. Учрашувда икки раҳбар Сурия ва Курдистон масаласи устида муҳокама юритганлиги айтилган эди.

Мазкур учрашув ортидан Россиянинг қирувчи самолётлари Турк чегарасида жойлашган Суриянинг Ҳарим шаҳрига ҳужум уюштириб вайрон қилди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Россия самолётлари Ҳарим шаҳрини бомбалаш учун Туркиянинг ҳаво ҳудудини кесиб ўтиш керак бўлади.

Эрон Сурияга нисбатан ўз босқинчилик сиёсатини давом эттирар экан, Туркия қўшинларининг мухолиф кучлар билан тўқнашуви Сурия инқирози бошлангандан буён юритилган энг ёмон ташқи сиёсатнинг давоми сифатида баҳоланмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here