Атамбаев Ўзбекистонга боради
“Sputnik” хабарига кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2017 йил 5-6 октябр кунлари давлат ташрифи билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар қилган.
“Ўзбекистон президентининг 5-6 сентябр кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар”,- деб таъкидланган хабарда.
Ташриф дорасида давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрадилар.
Музокаралар якунлари бўйича президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.