Россияда Facebook тақиқланиши мумкин

492
0

Россияда Facebook тақиқланиши мумкин

 “Роскомнадзор” раҳбари Александр Жаров Россияда Американинг Facebook ижтимоий тармоғини блоклаш билан таҳдид қилди. Компаниядан шахсий маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонунга риоя этиш талаб қилинди.

Идора раҳбарининг сўзларига кўра, Facebook 2018 йилда мамлакатдаги фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштириши зарур.

“Қонун ҳамма учун мажбурий. Ҳар қандай вазиятда биз ё қонуннинг бажарилишига эришамиз, ёки компания Россия Федерацияси ҳудудида ишлашни тўхтатади”, – деди Жаров.

У LinkedIn ижтимоий тармоғи билан ҳам шунга ўхшаш вазият юзага келганини ёдга солди. Жаров муаммонинг ечими учун муддатга риоя қилишга ваъда берди ва “Facebook – машҳур ижтимоий тармоқ, аммо ноёб эмас”лигини қўшимча қилди.

“Роскомнадзор” раҳбарининг сўзларига кўра, компания вакиллари вариантларни кўриб чиқишмоқда, лекин ҳозирча расмий хат йўлланмади.

“2017 йил охиригача бу йўналиш бўйича текширувлар режада йўқ, 2018 йилда ўйлаб кўрамиз”, – дейди у.

Twitter маъмурияти, ўз навбатида, қонунни бажариш муддатларини белгилади: микроблоглар тармоғи 2018 йилнинг ўртасига бориб маълумотларни маҳаллийлаштиради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here