Макрон: Европа Иттифоқи жуда заиф, жуда секин ва жуда таъсирсиздир
Франция президенти Эммануел Макрон Европа Иттифоқи бугунги кунда жуда заиф ҳолатга тушиб қолганлигини тан олди. “Европа Иттифоқи бугун жуда заиф, жуда секин ва жуда таъсирсиздир”, деди Макрон Франция пойтахти Парижда жойлашган Сорбонна университетида қилган нутқида. Макроннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг мустақиллиги, бирлиги, демократик ҳаёти давом этиши ва халқларнинг қўллаб-қувватлаши билан қайта тикланиши лозим.
Франция президенти Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарларини ушбу масалаларни ҳал қилишга чақирди. Унга кўра, 2019 йилда ўтказиладиган Европарламент сайлови олдидан бир рўйхат тузилиши ва Европарламент депутатларининг ярими ушбу рўйхатга биноан сайланиши керак.
Макрон Европа Иттифоқи давлатларини Хитой ва АҚШ билан рақобат қиладиган даражада дунёдаги иқтисодий кучга айлантириш ва Европа давлатларида ишсизлик даражасини камайтириш лозимигини ҳам таъкидлаб ўтди. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Европада ҳар беш кишидан бири ишсиздир.
Шунингдек, Франция президенти хавфсизлик бўйича Европа Иттифоқи доирасида стратегик умумий маданият йўқлигига ишора қилиб, умумий ҳаракат режаси ва хавфсизлик бюджетига эҳтиёж мавжудлигини билдирди. Француз армиясига бошқа Европа Иттифоқи давлатларидан келган аскарларни жалб қилиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирган Макрон терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласида ҳам Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида ахборот оқимини таъминлайдиган академия қуриш зарурлигини қайд этди.