Ҳамас етакчиси: Эрон бизнинг энг катта ёрдамчимиздир

572
0

Ҳамас етакчиси: Эрон бизнинг энг катта ёрдамчимиздир

Фаластиндаги Ҳамас ташкилоти Эрон ҳукумати билан ўзаро муносабатларини қайта тиклашга киришди. Бу ҳақида ташкилотнинг янги сиёсий раҳбари Яҳё Синвар маълум қилди. Синвар ўзининг матбуот баёнотида Эрон ҳукумати Ҳамаснинг қуролли қаноти бўлган “Иззуддин Қассам” бригадасининг энг катта молиявий ва ҳарбий таъминотчиси эканлигини билдирар экан, Эрон билан Ҳамас ўртасидаги муносабатлар жуда мукаммал эканлигига эътиборни жалб қилди.

Баёнотда Эроннинг Ҳамасга кўрсатган ёрдам кўлами ошкор қилинмади. Минтақадаги дипломатларнинг айтишича, Эроннинг Ҳамасга кўрсатаётган молиявий кўмаги сўнгги йилларда кескин тушиб кетган.

Теҳрон ҳукуматининг Сурия ва Ироқдаги мусулмонларга қарши амалга оширган оммавий қирғилари туфайли Мусулмонларнинг Эронга нисбатан нафрат даражаси кучайиб кетгани сир эмас. Шунингдек Ҳамас Сурия урушида Теҳрон маъмурияти билан бирга Башар Асадни қўллаб қувватламаганлиги сабабли томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келгандек бўлган эди. Бироқ Ҳамас ташкилотининг янги сиёсий раҳбари Яҳё Синвар ўзининг баёнотида Ҳамас-Эрон ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши ва аввалги ҳолига қайтишини таъкидлаб ўтди.

Исроил қамоқхоналарида 20 йил умрини ўтказган Яҳё Синвар Ҳамаснинг собиқ хавфсизлик масъули эди. У ўтган феврал ойида Ҳамаснинг сиёсий раҳбари этиб тайинланди. Синварнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Исроилга қарши уруш бошлаш Ҳамаснинг стратегик манфаатларига умуман мос келмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here