Қозоғистон йил охирига қадар ягона лотинча имлони қабул қилади

565
0
Qazaq tili

Қозоғистон йил охирига қадар ягона лотинча имлони қабул қилади

 Гарчи аввалроқ Қозоғистон 2025 йилгача лотин имлосига асосланган қозоқ алифбосига ўтиши хабар қилинган бўлса-да, жараён тезлаштириладиганга ўхшаяпти.

 2017 йил сўнгига қадар Қозоғистонда қозоқ тилининг ягона лотинча алифбосини қабул қилиш кутилмоқда. Бу ҳақда 26 июль куни Қозоғистон маориф вазири Ерлан Сагадиев хабар қилган.

 “Лотин алифбосига ўтиш ҳақида тўхталсам. Бу ўта муҳим лойиҳа. Бу ерда эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилиш, хатога йўл қўймаслик керак. Бу йил қилишимиз мумкин бўлган ягона иш – барчани қониқтирадиган алифбони қабул қилиш. Бунинг учун бир неча вариантлар тайёрланиб, муҳокамадан ўтказилиб, улардан бирортасини қабул қилиб, сўнгра лотинча имлога ўтиш борасидаги режаларни қуришимиз керак. Бунинг учун махсус комиссия тузилган ва у иш олиб бормоқда”,- деган вазир.

 23 июн куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тилини лотинча имлога ўтказишни чўзиб ўтиришдан маъни йўқлигини эълон қилган эди.

 “Биз буни тузатиш учун ишга киришдик. Қозоқ тилини лотинчага ўтказиш бизни янада жипслаштиради. Мен ўз мурожаатимда 2025 йилгача муддат белгилаган эдим, лекин бу жараённи чўзиш учун асос кўрмаяпман”,- деган эди Назарбоев.

Туркистон:

Қозоғистон ҳам Россиянинг сақофий мустамлакаси остида. Россия эса халқаро сиёсат оламида таъсир қувватини йўқотиб боряпти. Айниқса у ўзининг кирилл алифбоси билан сақофий таълим системасини йўқотиб, халқаро муомила ва алоқалардан четлаб боряпти. Россиянинг ички таълим системаси ҳам оламий сақофий таълим даражасидан анча ортда қолиб кетган. Ҳатто вазирлар каби давлат арбоблари ўз фарзандларини Ғарб таълим муассасаларида ўқитишяпти. Шунинг учун айтиш мумкинки, кирилл алифбоси билан рус сақофати инқирозга учради. У яқин келажакда йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Назарбаевнинг ҳаракатлари ўринли хавотирларга таянган. Бундан ташқари Қозоғистон худди Украина ва Белорус сингари рус миллати ва рус сақофатининг босимли таъсири остидаги давлатлар қаторига киради. Кирилл алифбоси ўрнига лотин алифбосини киритиш Россия ва рус миллатининг Қозоқ жамиятига бўлган тасирини заифлашишига салмоқли ҳисса қўшади.

Россия жарлик томон кулаб боряпти. У ўзи билан барча сақофий, ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий мустамлакаларини қўшиб тортиб кетиши мумкин. Мустамлаканинг бу тўртала тури ҳам, аввал сақофий мустамлака ўрнатиш ортидан кириб боради. Шунингдек, бу мустамлакаларнинг барчасидан қутулишда ҳам, мустамлакачининг сақофий таъсири остидан чиқиб олиш асосий ва муҳим ўринни эгаллайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here