Хитой ҳукумати уйғурларни турли баллар билан тоифаларга ажратмоқда

641
0

Хитой ҳукумати уйғурларни турли баллар билан тоифаларга ажратмоқда

Ярим аср мобайнида уч юз мингдан ортиқ мусулмон ҳибсга олинган Шарқий Туркистонда коммунист Хитойнинг зулми яна ўзбошимча зўравонликлар билан давом этмоқда. Уйғур мусулмонларининг бошига келган сон-саноқсиз зулму-зўравонликлар қаторига яна бир янгиси қўшилди.

Хитой ҳукумати Урумчининг Янгишаҳар туманида истиқомат қилаётган уйғурларни турли баллар билан тоифаларга ажратиб чиқди. Бу ўлчовга кўра, 80 ва 100 балл берилганлар “Хавфсиз”, 50 билан 80 ўртасида балл берилганлар “ўртача”, 50дан паст балл берилганлар эса “хавфли” дея баҳоланди.

Мусулмонларнинг бундай тоифаларга ажратилишида уларнинг асосан 15 ва 55 ёш орасида бўлиши, ишсиз бўлиши, паспортга эга бўлиши, кундалик диний ибодатдан бирини амалга ошириши, диний маълумотга эгалиги, хавфли кўрилган 26 давлатлардан бирига сафар қилганлиги, сафарлардан кеч қайтиши, бошқа давлатлар билан турли хил алоқада бўлиши ва фарзандларига уйда таълим бериши эътиборга олинади. Бу ташаббус бутун Шарқий Туркистон бўйлаб амалга оширилиши кутилмоқда.

Мусулмон уйғурлар яшайдиган маҳалла ва уйлар қуролланган хавфсизлик кучлари тарафидан узлуксиз 24 соат назорат остида олинган. Шарқий Туркистон ерлари Хитой тарафидан босиб олинган кундан буён тақиқлар мамлакатига айланди. Деяри ҳар куни мусулмонлар учун бир ҳолат таъқиқланади. Масалан, ҳар бир оила ўз уйида 3 донадан ортиқ пичоқ ишлатиши, 50 ёшга етмаган эркакларнинг соқол қўйиши, Муслима аёлларнинг ҳижоб кийиши ва уларнинг кийимлари 110см.дан узун бўлиши, шунингдек муслималарнинг катта румол ўрашлари, давлат хизматчилари ва давлатдан маош оладиган ходимларнинг ўз уйларида Қуръон ва жойнамоз сақлаши, Рамазон ойида рўза тутиш, лайлатул қодр кечасида ибодат қилиш, туғилган фарзандларига Исломий исмлар қўйиш ва ҳоказо бир қанча Исломий кўринишлар таъқиқланган. Диний никоҳ билан турмуш қуришга асло рухсат берилмайди. Диний никоҳ билан оила қурганлар ёки биттадан ортиқ аёли бўлганлар дарҳол ҳибсга олинади. Фарзандларининг диний таълим олиши учун оилавий чет элга кетганлар эса, Хитойга қайтгандан сўнг ёш болалари билан қўшиб, оилавий қамоққа олинади. Мусулмон оилалардан ҳар бир фарзандлари учун 28 минг иен (қарийб 5000 доллар) жарима солинади. Бу жаримани тўлай олмаганларнинг барча кўчар ва кўчмас мулклари дарҳол мусодара қилинади.

Бундай таъқиқлар ортидан Хитой полицияси учун уйғур мусулмонларини “қонунни бузди” дея қамоққа олишлари хамирдан қил суғургандек осон кечиши табиийдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here