Лавров: Сурияда Исроилнинг манфаатлари учун қўлимиздан келганини қилдик

429
0

Лавров: Сурияда Исроилнинг манфаатлари учун қўлимиздан келганини қилдик

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг жанубий ғарбида Америка Қўшма Штатлари ва Россия Исроилнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўлидан келган ишни қилганликларини бидирди. Лавровнинг таъкидлашича, ҳар икки давлат ҳам ўт очишни тўхтатиш ва урушдан ҳоли минтақа ташкил қилиш борасида тузилган шартнома чоғида Исроилнинг манфаатларини назардан қочирмаслик учун бор кучи билан ҳамма нарсани амалга оширишган.

Исроилда чиқадиган Ҳааретз газетаси Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Россия ва АҚШ ўртасида тузилган сулҳ шартномаси Эроннинг Сурияда мавжудлигини кафолатлаш учун бўлганлиги ҳақида айтган сўзларини келтирди. Айни мавзу бўйича журналистларга интервю берган Лавров “Мен Нетаняҳунинг айнан нима деганлигини билмайман. Лекин мен ишонтириб айтаманки, биз АҚШ билан биргаликда Исроилнинг хавфсизлик борасидаги манфаатларини асосий ўринга қўйиш учун қўлимиздан келганини қилдик”, деди.

Лавров 7 июл кунида Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида имзоланган сулҳ шартномасидан олдин барча манфаатдор томонлар, шу жумладан Исроилнинг ҳам иштирокида тайёргарлик ҳаракати кўрилаётганлигини билдирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here