БМТ бош котиби Қирғизистонга келди

467
0

БМТ бош котиби Қирғизистонга келди

 БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё республикалари бўйлаб амалга ошираётган сафари доирасида 11-июн куни Бишкекка келди.

 У даставвал “Ала-Арча” давлат қароргоҳида президент Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Шундан сўнг Гутерриш Ўш шаҳрига борди.

 Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўш халқаро аэропортида Гуттеришни бош вазир Сооронбой Жээнбеков кутиб олди.

 “Ташриф чоғида Антониу Гуттериш ва бош вазир Сооронбой Жээнбеков ўртасида икки томонлама учрашув ва маҳаллий аҳоли билан учрашув бўлиб ўтади. Шунингдек, бош вазир ва БМТ бош котиби “Оналар кўз ёши” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, 2010 йил июн ойида рўй берган фожиали воқеаларга бағишланган фотокўргазмага ташриф буюришади”,- дейилади хабарда.

 БМТ бош котиби Марказий Осиё сафари доирасида бунга қадар Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлди. Қирғизистондан сўнг Тожикистонга бориши режалаштирилган.

Туркистон:

БМТ бош котиби 2010 йилда бўлиб ўтган миллатлараро урушда ҳалок бўлганларни атайин эслаб, бизга ҳам эслатиб ўтгани ўта ачинарлидир. Ғарб олами Қирғиз давлатига босим ўтказиб, бирор манфаатини рўёбга чиқармоқчи бўлганида, юқоридаги каби энг нозик ва энди тузалиб келаётган яраларимизни қайтадан чуқуй бошлайди. Уларни биздаги миллий озчилик, ёки зулмл кўраётган миллатлар қатлами ташвишлантирмайди. Аксинча уларни шу миллий қарамақаршиликларни йўқолиб бораётгани ва ўрталаримиздаги алоқалар ўрнига тушиб, ислох бўлиб бораётгани ташвишлантиради!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here