Хитой ҳукумати мусулмонлардан исломий исмларни ўзгартиришни талаб қиляпти

460
0

Хитой ҳукумати мусулмонлардан исломий исмларни ўзгартиришни талаб қиляпти

 Шинжон вилоятини босиб олганидан бери Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз курашиб келаётган мушрик Хитой ҳукумати муборак Рамазон ойида уйғур мусулмонларига яна бир янги талаб қўйди.

 Бунга қадар мусулмон эркакларга оқ дўппи кийиш, соқол қўйиш, аёлларга эса ниқоб ва ҳижобланиб юриш, ўз фарзандларига исломий тарбия бериш, Қуръон ва ҳадис ўқитиш тақиқланиб, давлат хизматчилари ва талабаларга Рамазон ойида рўза тутиш манъ қилинган бўлса, жорий йил бошидан бошлаб янги туғилган чақалоқларга исломий исмлар беришга тўсиқ қўйилган эди.

 Эндиликда эса уйғур мусулмонларидан 16 ёшгача бўлган фарзандларининг исломий исмларини ўзгартириш талаб қилина бошланди.

 “The Guardian” нашрининг хабарига кўра, эндиликда Ислом, Қуръон, Макка, Жиҳод, Имом, Саддам, Ҳаж, Арофот ва бошқа бир қанча исмларни нафақат янги туғилган чақалоқларга қўйиш, балки кимнинг исми исломий бўлса ўзгартириш талаби қўйилди. Мусулмонлардан фарзандлари исмларини маҳаллий рўйхатга олиш бўлимларида ўзгартириш талаб қилинмоқда. Ҳаммаси бўлиб исломий маъноларга эга 15та исм тақиқ остига тушган.

 Туркистон:

Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларини ўз эътиқодларидан қайтариш, диний ибодатлардан тўсиш мақсадида уларга нисбатан зулмларини дунё ҳамжамияти, хусусан исломий юртлар раҳбарлари сукути остида амалга ошириб келмоқда. Мусулмон юртлар раҳбарлари ўз зиммаларидаги вожиб вазифани унитиб қўйганлари учун ҳам Хитой ва дунёдаги бошқа кўплаб давлатлар Ислом дини ва мусулмонларга қарши боришга журъат қилишмоқда.

Шундай экан мусулмонлар АҚШ йўриғи бўйича ҳаракатланадиган дунё ҳамжамияти ва унинг кўрсатмаларидан қилча ҳам четга чиқишга қодир бўлмаган исломий юртлар ҳокимларидан умид қилмай нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни капиталистик тузумнинг хорлик исканжасидан ҳақиқий тинчлик ва хотиржамликка олиб чиқувчи исломий Халифалик давлатини қайта барпо этиш йўлида бирлашмоқлари зарур.

 Фақат Халифалик давлатигина нафақат Шарқий Туркистондаги балки барча исломий юртлардаги мусулмонларнинг хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминлай олади. Фақат ана шундагина мусулмонлар ҳеч кимдан ҳайиқмаган ҳолда бутун оламларни Яратувчиси бўлган Аллоҳ Таолонинг барча буйруқларини эмин-эркин бажариш имкониятига эга бўлишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here