Японияни ҳимоя қилиш АҚШ зиммасида

743
0

14

Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Шимолий Корея бўйича Осиёга қилган сафари чоғида Японияни мудофаа қилиш ва Шарқий осиёда тинчлик ва барқарорликни муҳофаза қилиш учун икки ўлка ўртасида ҳамкорликни давом эттириш АҚШнинг зиммасида эканлигини таъкидлади.

Хитойдан Японияга ташриф буюрган Керри “Вашингтон ва Пекин Корея яриморолидан ядро қуролини бартараф қилишга масъулдир”, деди.

Жон Керри Токиода Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кишида билан ўтган матбуот анжуманида “Агар Пxенян xалқаро мажбуриятларини бажаришга киришса, АҚШ у билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деди.

Ўз навбатида Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кишида “агар Пхеньян ядро дастури бўйича музокара столига қайтишга рози бўлса Япония Шимолий Корея билан музокара олиб бориши лозим”, деди.

Унинг 14 апрел куни Токиода бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин уюштирилган матбуот анжуманида таъкидлашича, Япония ва АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди.

Японияда ўтган сўзлашувлардан сўнг Америка ва Япония ташқи ишлар вазирлари Шимолий Кореяни ядровий дастурни тўҳтатишга қаратилган музокарани янгидан бошлашга чақирди.

Сўнгги бир неча хафта давомида Шимолий Корея тарафидан АҚШ, Жанубий Корея ва Японияга қарата бир неча таҳдидлар янгради. Шунинг учун Япония АҚШда ишланган ракеталарга қарши “Patriot” батареяларини Токио атрофига жойлаштирди.

Туркистон: 

Япониянинг позицияси АҚШнинг чизиғи бўйлат йўналиши ани?. Лекин Шимолий Кореяни АҚШ ўз йўлига қандай йўналтираётганида.

Чунки Япония, Шимолий ва Жанубий Кореяларнинг барчаси, АҚШнинг тузган сценарийси бўйича, ҳаммаси ўз ролини аъло даражада ижро этиб келмоқда.

Бу ишлардан кутилаётган мақсад ошкора бўлиб бўлди. АҚШ шу минтақада Японлар талаб қилаётган “patriot” аслида Хитой ракеталарига қарши тизимини қуриш мақсадини кўзлаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here