Юз минглаган мусулмонларнинг қотиллари Реина ҳужумини танқид қилишди

451
0

Юз минглаган мусулмонларнинг қотиллари Реина ҳужумини танқид қилишди

Ироқ, Афғонистон, Сурия, Кашмир, Чеченистон, Жазоир ва яна бир қанча давлатларда пинагини бузмай, юз минглаган инсонларни қирғин қилган қотиллар Истанбулдаги Реина тунги кулубида уюштирилган ҳужумни танқид қилишда бир-биридан ўзиб кетишди.

11 сентиябр баҳонаси билан Афғонистон ва Ироқда қўли мусулмонларнинг қонига беланган АҚШ Реина тунги кулубидаги ҳодисадан қаттиқ қайғуга ботганлигини билдирди. Оқ уй матбуот котиби Эрик Шултз ўзининг ёзма баёнотида Гавайи оролида дам олаётган АҚШ президенти Барак Обаманинг “Ҳужумда ҳаётдан кўз юмган бегуноҳ одамлар учун ҳамдардлик билдирганлигини маълум қилди. АҚШ Давлат департаменти ҳам мазкур ҳужумни қоралади.

Чеченистонда тинч аҳолилини ваҳшийларча қирғин қилган ва шу кунларда, бутун дунё кўз ўнгида Сурия халқини қирғин қилаётган, ҳатто шифохоналар беморлар ва мактаблардаги ёш болаларни ҳам аёвсиз ҳаводан бомбалаган Россия “Янги йил байрамини нишонлаётганларни қатл қилиш ўта оғир жиноят эканлигига урғу берди. Туркия президентига таъзия билдирган Россия президенти Владимир Путин “янги йил байрамини нишонлаётган бегуноҳ инсонларни қатл қилинишидан кўра ёмонроқ жиноятни ҳаёлга келтириш қийин. Аммо инсоний ва ахлоқий тушунчалар террористлар учун бегонадир. Террорга ҳамкорликда қарши курашмоғимиз лозим”, дея баёнот берди.

Кўчаларда, куппа кундуз куни мусулмон уйғур ҳалқини калтаклаб ўлдираётган, тинч фуқароларнинг уйларига бостириб кириб, айбсиз инсонларни туҳматлар билан қамоққа олаётган ва қамоқларда оғир қийноқларга солаётган Хитой ҳам Реина тунги кулубда амалга оширилган ҳужумни қаттиқ қоралашини билдирди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунйинг ёзма баёнот бериб, Пекин ҳукумати барча турдаги терроризмга қарши эканлигини ва минтақавий ҳамда глобал тинчликни сақлаб қолиш учун Туркия ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш истаги борлигини таъкидлади.

Жазоирда сон саноқсиз мусулмонларни ҳеч бир сабабсиз  қириб ташлаган ва Сурия қирғинида ҳам ўзининг маълум ҳиссасини қўшган Франция ҳам Истанбулда янги йил кечасида уюштирилган ҳужумини танқид қилди. Франция президенти Ҳолланд ўзиниинг ёзма баёнотида, “Истанбулда янги йил кечасида уюштирилган ва энг камида 39 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террор ҳужумини қаттиқ қоралайман. Франция бу воқеалар қаршисида Туркия билан ҳамнафасдир бўлиб, ўз иттифоқчилари билан бу балога қарши курашни аёвсиз давом эттиради”, деди.

Золим Асад тарафида туриб Сурия аҳолисини қонга белаган ва покиза муслималарнинг номусларини булғаган Эрон ҳам бу ҳодисани танқид қилишини билдирди. Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳрам Қосимий ёзма баёнот бериб, Истамбулдаги ҳужумни қаттиқ қоралашини маълум қилди ва ҳужумда ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Фаластинда аёллар ва ёш болаларни “қўлида пичоғи бор”, деган баҳона билан отиб ўлдираётган қўрқоқ яҳудийларнинг ҳам бу ҳужумдан бағри эзилди. Исроил президенти Реувен Ривлин Истанбул ҳужумларини қоралаб, ўзининг расмий Твиттер саҳифаси орқали турк ва инглиз тилида “Қалбимиз Туркия халқи билан биргадир. Ушбу ҳужум инсониятга қарши амалга оширилди. Қариндошларини йўқотган ва ярадорлар ҳаққига дуо қиламиз”, дея баёнот берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here