Қирғизистонда ваҳималар пайдо бўла бошлади

420
0

Қирғизистонда ваҳималар пайдо бўла бошлади

Қирғизистонда қўпорувчилик амалиётлари кутилаётгани ҳақида ваҳималар пайдо бўла бошлади. Бир қатор Ғарб матбуоти ва Қирғиз экспертлари ҳам бу ваҳимани кучайишига ўз ҳиссаларини қўшиб боришяпти.

Туркистон:

“Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” мустақил таҳлилий марказ директори Қодир Маликов: “Қўпорув амалиётлари кутиляпти. Бу амалиёт Суриядан мужоҳидларнинг сиқиб чиқариб юборилаётганига боғлиқ. Лекин Қирғизистонда қўпорув амалиётлари кўпроқ расмий ҳукуматга қаратилиши кутилмоқда” деди. Ҳукумат вакиллари, орган ходимлари ҳамда бошқа сиёсий экспертлар ҳам шу ваҳимали ҳолатни тасдиқлашяпти.

1 январ куни Туркияда Қирғизистон фуқороси бўлган Машрапов Яҳё исмли савдогар йигит, 31 декабрда тунги клубга  уюштирилган ҳужумда гумон қилиниб Отатурк аэропортда қўлга олинган ва шу ҳақида тергов қилинган. Машрапов 31 декабр куни Қирғизистонда бўлганини исботлаб берганидан кейин, уни яна бир соат тергов қилиб қўйиб юборишган. Бу иш Турк махсус хизматларининг Қирғизистонга босим ўтказиш учун атайин уюштирмоқчи бўлган ва илгаридан таёргарлик кўриб қўйилган амалиётига ўхшаб кўринмоқда. Улар илгарироқ, оммавий қирғинда Ўзбек ёки Қирғиз фуқоролари гумон қилинаётганини эълон қилишган эди. Демак улар ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқоролари ичидан бирорта шубҳали шахс қидиришган. Бу билан ўша шахсни айбдор қилиб, Қирғизистонга даъво қилиш, сиёсий босим кўрсатиш ва исломий қўпорувчилар ваҳимаси остида ҳаракатга ундаш ишларини кучайтириш каби бир қатор мақсадларни амалга ошириб олишни қасд қилишган кўриняпти. Лекин улар қўлга олган Қирғиз фуқороси, кутилмаганида инкор қилиб бўлмайдиган паспортида қайд этилган далили бор бўлиб чиқиб қолди. Акс ҳолда бу йигит катта мамлакатлараро жанжалга сабабчи бўлган қурбонга айланиб кетиши мумкин эди. Туркларнинг Қирғизистон фуқоролари ичидан бир қурбонлик излаш учун таёргарлик кўришганига яна бир далил шуки, матбуот хизматларига Машраповнинг айбдор қилиб бўлмаслиги ҳақидаги хабар етиб бормай туриб, улар “тунги клубни ўққа тутган Қирғиз фуқороси қўлга олинди”, деб хабарлар тарқатиб юборишди. Демак халқаро сиёсат Туркия орқали Қирғизистонга босим ўтказмоқчи бўлган. Улар ИШИДни исломий ваҳима сисфатида намоён қилиб, бизнинг юртимиздаги таъсир қувватларини кучайтириб олмоқчи бўлишган.

Қирғиз ҳукумати эса, ўз манфаатларига зид равишда, Ғарбпараст матбуоти ва экспертларининг йўлига эргашиб, Турклар учун ҳисобот тайёрлай бошлади. Орган ходимларини оёққа тургизиб, ўз фуқороларидан ҳимояланиш тизими устида кенг қамровли амалиёт бошлашга таёрланяпти. Турк ҳукуматидан ўз фуқоросининг ва унинг ортидан Қирғиз давлатчилигининг обрўйига путур етказгани учун жавоб беришни талаб қилиш ўрнига, ўзини айбдор ҳис қилиб, халқавро сиёсат олдида ҳисобот беришга таёрланяпти. Қирғизистон уларнинг босими остида Туркиядан қайтаётган фуқороларини Суриядан қайтаётганликда гумон қилиб, текшириш ишларини кучайтира бошлади.

АҚШ нима сабабдан Қирғизистон сингари мамлакат фуқоролари учун Сурияга Туркия орқали аввал кенг йўл очиб бериб, энди уларни орқага қайтиб келиш йўлларини тўсиб қўймоқчи? АҚШнинг мақсади, Шомда мужоҳидлар гуруҳларини ушлаб қолмоқчи. Уларни Ҳалабда уммат қувватидан узиб қўйишга муваффақ бўлди. Энди мужоҳидларни ўзининг муайян мақсади йўлида ушлаб турмоқчи. Мақсади, Шомда янги ёки эски ҳокимиятлар оламий илмоний система асосида шаклланиб олгунигача ва бу янги мамлакат раҳбарлари АҚШнинг сиёсий мустамлакасидан ўзгача шаклланиб қолмаслигини кафолатлаб олгунига қадар, мужоҳидлар армиясини ушлаб туриш, яъни хоҳлаган вақтида яна фуқоролар урушини янгидан бошлаб юбориш имкониятини қўлида ушлаб туришдир. АҚШ бу билан янги шаклланиб келаётган ҳукуматчаларни ва уларга таъсир қилишга уринаётган етакчи, мустамлакачи катта давлатларни қўрқитиб туради. Мисол сифатида айтадиган бўлсак, Афғонистондаги каби, бир неча кучлар мувозанатини ушлаб туриш орқали мамлакатни бошқариш системасини пайдо қилмоқчи.

Қирғизистон эса, юқоридаги популист экспертларнинг ва ғарбпараст матбуот вакилларининг баёнотларидан таъсирланиб, яна ўз фуқароларига озор беришда давом этмоқчи. Зулм фақат зулм олиб келади. Қирғизистон ўз фуқароларини авф этиш йўлидан бориши керак. Бу унинг учун энг манфаатли йўлдир. Чунки Сурияга кетган жуда кўп мусулмонлар, исломий туйғулари жўш уриб, мусулмонларга ёрдам бериш учун Туркия очиб берган йўлдан фойдаланиб, чиқиб кетишди. У ерда уларнинг ҳоли нима кечганини билмаймиз. Энди худди ўша Турк ҳукумати Қирғизистонга босим қилмоқчи бўляпти. Қирғизистон ҳукумати йўқ ҳатардан қочиб, ҳақиқий хатарга дуч келиб қолиши мумкин. Чунки АҚШга фарқи йўқ, яъни Ўрта Осиёда фуқоролар уруши пайдо бўлса, ундан Суриядаги вазиятни ўнглаб олишда фойдаланиб, мухолиф кучни ўз ҳомийлиги остига олиб, дастаклаб кетаверади. Шунинг учун Қирғизистон фақат Ғарб системасини рози қилиш нуқтасидан туриб фикрлашни бас қилиб, ўз мамлакатининг ва фуқороларининг манфаатини устун қўйиб тафаккур қилмаса, катта сиёсий хатога йўл қўйиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here