АҚШдан россиялик 35 дипломат чиқариб юборилади

473
0

АҚШдан россиялик 35 дипломат чиқариб юборилади

 “Reuters” ахборот агентлигининг хабар қилишича, россиялик дипломатларга АҚШни тарк этиш учун 72 соат берилади. Бу ҳақда агентликка аноним қолиш шарти билан америкалик амалдор маълум қилди.

 Унинг айтишича, бу чора АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатга татбиқ қилинади.

 Кейинроқ АҚШ Давлат департаменти бу хабарни тасдиқлади.

 “Давлат департаменти бугун дипломатик ёки консуллик мақомларига номувофиқ ҳолда ҳаракат қилган, АҚШда ишловчи 35 россиялик амалдорни “персона нон грата” (мамлакатда бўлиши исталмаган шахс) деб эълон қилди”,- деб айтди давлат департаменти вакили Марк Тонер.

 Хабарда айтилишича, бу чоралар Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувига ва америкалик дипломатларнинг хорижда тақиб қилинишига жавоб тариқасида киритилган.

 “Бу тақиб қилишлар полиция томонидан сабабсиз тўхтатиш, жисмоний зўравонлик қўллаш, давлат телевидениесида ходимларимиз ҳақида шахсий маълумотларнинг кўрсатилиши каби ҳаракатларни ўз ичига олган. Бу уларни хавф остига қўйган”,- деб айтилди хабарда.

 Ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Владимир Путинга АҚШнинг бу ҳаракатига жавоб тариқасида 35 нафар америкалик дипломатни мамлакатдан ҳайдаш таклифи билан мурожаат қилди.

 “Интерфакс” маълумотига кўра, Сергей Лавров Москвадаги АҚШ элчихонасининг 31 нафар ходими ва Санкт-Петербургдаги консуллик бўлимининг тўрт ходимини ҳайдашни сўраган.

Туркистон:

Халқаро сиёсат оламида икки турда ва икки йўналиш бўйлаб кураш олиб борилади.

1) Мабдаий: Яъни системалар ўртасидаги кураш. Бунда, етакчи система вакиллари янги бош кўтариб келаётган мабдага қарши биргаликда кураш олиб боришади, худди бугунги кунда юз бераётганидек. Ҳозирги пайтда устимиздаги мавжуд капиталистик система вакиллари янгидан уйғониб келаётган Ислом мабдасига қарши бир фронт бўйлаб ҳамкорликда ҳаракат олиб боришяпти. Бу кураш майдонида АҚШ билан Россия, ЕИ ва барча капиталистик давлатлар ҳамкорлик қилишмоқда.

2) Манфаатлар кураши: Бу кураш оламдаги ҳар бир мамлакат ўртасида маълум даражада олиб борилади. Бунда, ҳар бир давлат ўз манфаатини ҳимоя қилиш асосида ўзаро бир-бирига кураш олиб боради. Масалан АҚШ Россия ва ЕИ давлатлари билан доимий кураш ҳолатидадир. АҚШ дунё етакчилигини сақлаб туриш мақсадида уларни доим бирор муаммога гирифтор қилиб, ўзига бўлган тобеъликларини мустаҳкамлаб олмоқчи бўлади. Ўз навбатида дунёдаги қолган мамлакатлар ҳам, АҚШ ва бошқа йирик давлатларнинг босимларидан қутилиш учун имкониятлари даражасида доим чора тадбирлар излаб боришади. Бу — бир система ичида бораётган табиий кураш жараёнлари десак тўғри бўлади.

Юқоридаги АҚШнинг Россияга бўлган муомаласи ёки Шом аҳлига қарши уларнинг бир бири билан тил бириктиришлари бир бирига зид ҳаракатларга ўхшаб кўринади. Лекин ҳар икки муомала ҳам муайян манфаат устига қурилган. АҚШ Россия билан ҳарбий ҳамкорлик олиб бораётгани боис Европа давлатларининг баъзи манфаатларига путур етмоқда. Масалан мигирантлар муаммоси ва хавфсизлик масаласи шулар жумласидан. АҚШ Россиядан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланаётган бўлса, Европадан мафкуравий қувват маркази сифатида фойдаланади.  Уларнинг ҳар иккиси ўз ўрнида АҚШ  учун керакли ва манфаатлидир. Шунинг учун АҚШ Россиядан Ислом ва мусулмонларга қарши мабдаий курашда фойдаланиб бораётиб, уни ҳарбий агрессор сифатида дунёга намоён қиляпти. Мақсади Россияни Европага таҳдид қилувчи ҳарбий қувват сифатида ушлаб туришдир. АҚШ бир вақтнинг ўзида Ислом системасига қарши куфр олами билан бирга курашга бошчилик қилиб, Россия билан ҳамкорлик қиляпти ҳамда Европа билан бирга Россияга иқтисодий зарба бериб боряпти. Чунки Россия Сурияда ҳарбий тузоққа деярли тушиб бўлди. Унинг ички иқтисодий ҳолати муаммолар гирдобига ботиб боряпти. Шунинг учун АҚШ Россияга ҳар қанча босим бермасин, Путиннинг АҚШга хизматчи бўлишдан ўзга чораси йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here