Джон Керри Маҳмуд Аббос билан навбатдаги учрашувга тайёр.

612
0

1370463655_1

АҚШ давлат котиби Джон Керри Фаластин Давлати президенти Маҳмуд Аббос билан Яқин Шарқда тинчлик жараёнини юргизишликка қаратилган навбатдаги учрашув ўтказишга тайёр эканлиги ҳақида шанба куни америка давлат департаменти вакили маълум қилди.

Агар учрашув бугун бўлиб ўтса, бу учрашув уч кун мобайнида бўлиб ўтган учрашувларнинг учинчиси бўлади. Бироқ, аниқ муддат ҳали айтилган эмас. Ўтган жума ва шанба кунлари Керри Аббос билан икки маротаба Иорданияда суҳбатлашган.

Режа бўйича якшанба куни Керрининг исроил президенти Бинямин Нетаняху билан ҳам учрашуви белгиланган. Бу ҳам уларнинг уч кун ичида учинчи учрашуви бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here