Мухолифат Мурсига истефога кетиши учун икки кун муҳлат берди.

380
0

00

Миср ахборот воситаларининг маълум қилишича, бугун Қохирада, Александрияда, Суэц, Порт-Саидда, шунингдек мамлакатнинг барча вилоятларида кўчаларга 17 миллиондан ортиқ одам чиққан. Фақат пойтахтнинг ўзидагина тўрт миллионга яқин одам йиғилган.

Миср мухолифати президент Муҳаммад Мурсига истефога кетиши учун икки кун муҳлат берди. Оммавий чиқишлар ташаббусчиси «Тамарруд» (Қўзғолон) ёшлар ҳаракатининг баёнотида айтилишича, “ўз ваколатини топшириб, давлат структураларига муҳлатидан илгари президентлик сайловларини  тайёрлашликка имкон беришлиги учун президентда сешанба кунининг соат 17:00 гача вақт бор”.

Бу орада, охирги маълумотларга кўра, Мурси тарафдорлари билан муҳолифат ўртасидаги тўқнашувларда 11 киши халок бўлган, ярадорлари 800га яқин.

Армия ва полиция хозирча бўлаётган ишларга аралашмаяпти, бироқ халқни ҳимоя қилишликларини ва намоиш қатнашчиларига таҳдид қилишларига йўл қўймасликларини аниқ баён қилишган.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here