Лавров: Сурия инқирозини ҳал этиш йўлларини излаяпмиз

444
0

Лавров: Сурия инқирозини ҳал этиш йўлларини излаяпмиз

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ҳукумати бешта давлат билан биргаликда, яъни Америка Қўшма Штатлари, Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия билан ҳамкорликда Сурия инқирозини ҳал қилиш учун курашни давом эттираётганини билдирди.

 “Бир неча ойдан буён Ҳалаб муаммосини ҳал қилиш йўлида ҳаракат олиб бормоқдамиз. Бу борада Россия ва АҚШ ўртасида шартномалар тузилди. Бир неча бор оташкесим эълон қилинди. Мана икки ҳафтадир Ҳалаб осмонида Россия ва Сурия самолётлари учмаяпти. Ҳар сафар террорчилар оташкесимдан фақат ўзларининг қурол яроқ омборларини тўлдириш учун фойдаланишади”, деди Лавров Юнонистон Президенти Прокопис Павлопоулос билан учрашув пайтида.

“Америка, Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия вакиллари билан ишлашда давом этяпмиз. Бу инқирозни ҳал этиш йўлларини излаяпмиз. Сиёсий жараённинг бошланиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши қоидаларини бузиб, террорчиларга ёрдам бераётган ва фақат Асад режимининг йўқ қилинишини истаётган кимсалар тарафидан тўсқинликка учрамоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия борасидаги қарорларига барча тарафлар тўғри амал қилганда эди, айни пайтда вазият бутунлай бошқача бўлар эди”, дея сўзини давом эттирди Лавров.

Бироқ сўнгги ҳисоботларда айтилишича, Россия ва Асад кучлари тарафидан феврал ва сентябр ойлари оралиғида уюштирилган ҳаво ҳужумларида аксарияти ёш болалар ва аёллардан иборат 7265 киши ҳаётдан кўз юмган. Шунигдек, бир қанча мактаблар ва тинч аҳоли пунктлари, жумладан 148 шифохона ва тиббий марказлар вайрон қилинган. Ярадорларни даволаш билан шуғулланиб келган 50 нафар шифокор ва ҳамширалар ўлдирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here