Қирғизистон хавфсизлик хизматлари терактларни олдини олишга қодир…ми?

524
0

Қирғизистон хавфсизлик хизматлари терактларни олдини олишга қодир…ми?

 Хавфсизлик Кенгашининг собиқ котиби Алик Орозовнинг фикрича, агар Қирғизистонда Францияда бўлгани каби терактлар содир бўладиган бўлса куч органлари вазиятни назорат қила олишмайди.

 “Агар улар бир соат ичида вазиятни назорат қила олишмаса, бир неча соатдан кейин вазият назорат остидан чиқиб кетади”,- деди Орозов.

 Унинг фикрича, гарчи ҳаракат режаси бор бўлсада бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳамкорликни йўқлиги бунга сабаб бўлиши мумкин. Агар ёлғиз МХДҚнинг бир ўзи ҳаракат қиладиган бўлса ҳеч нарсага эриша олмайди.

 Хавфсизлик кучлари фахрийси Таалайбек Жумадиловнинг маълум қилишича, Қирғизистон раҳбарияти хавфсизлик хизматларига бошлиқ тайинлашда миллий хавфсизликни таъминлаш ва ташқи таҳдидларга тайёр туришни мақсад қилишмайди.

 “Улар сиёсий рақибларига қарши курашга кўпроқ эътибор қаратишади. Шунинг учун ҳам сиёсий можаролар келиб чиқяпти”,- деди Жумадилов.

 Унинг қайд этишича, агар у ерда (махсус хизмат раҳбариятида) кўчадан келган одамлар ўтирмаганида иккита инқилобга йўл қўйилмаган бўлар эди.

Туркистон:

Энди, амалларидан четлатиб юборилган орган хизматидаги бир қатор ҳарбий хизматчилар ўзларини яна ҳукумат хизматига таклиф қилишяпти. Бунинг учун у ташландиқ хизматчилар мамлакатдаги хавфсизлик вазиятини ўта кескин қилиб кўрсатмоқчи бўлишаяпти. Лекин яна мусулмонлар ва исломий хавф хатарлар аввалги ўринда турипти.

Призидент тарафдорларининг ҳозирги сиёсий ҳолати ўта заиф эканлиги сабабли ҳокимият вакиллари, ишдан кетишлари билан хавфсизлик бўйича аналитик бўлиб олган бир қатор мутахасисларни диққат билан эшита бошлади. Демак баъзилари элита вакиллари ва давлат арбоблари бўлган бу ҳарбий сиёсатчиларни ҳокимият ўзи томон оғдирмоқчи бўляпти. Буларнинг қўллари билан сиёсий элита ичидаги кескинлик ва ўта хавфли вазиятни тинч турган ва ҳеч қандай хавф туғдирмаётган Ислом ва мусулмонлар томонидан келаётган қалбаки ваҳимага буриб юбормоқчи бўляпти.

Бу эски ва сийқаси чиқиб, халқнинг ишончидан чиқиб бўлган услубдир. Яъни, бир қатор қўпорув амалиётлари уюштириш, кейин призидент чиқиб, “мени терористлар қўрқита олмайди, булар референдумни тўхтатишмоқчи бўлишаяпти” деб, исломий жамоага тўнкайдиган жиноий ишларга мухолиф кучларни ҳам қўшиб юборади. Натижада бир ўқ билан икки қуённи уриб олган бўлади. Бу ифлос ишларни ҳозирги хавфсизлик хизмати етакчилари амалга ошириб бера олмайди, деб ҳокимиятни ишонтириш билан, юқоридаги хизматчилар вазиятни ўз қўлларига олишмоқчи. Лекин бу уларнинг хом хаёллари. Энди кеч қолишди. Қалбаки қўпорув амалиётлари Қирғизистоннинг парокандасини чиқариб юбориши мумкин. Негаки сиёсий вазият ўта кескин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here