Бишкекда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади

459
0

Бишкекда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади

  2016 йилнинг 2-3-ноябр кунлари Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

  Шу муносабат билан, ички ишлар органларининг шахсий таркиби 31 октябрдан кучайтирилган режимда иш бошлади. Бу ҳақда Бишкекда ўтган матбуот анжуманида республика ИИВ бошқармаси бошлиғи Эркин Баев маълум қилди.

 “Ички ишлар органларининг шахсий таркиби 31 октябрдан 3 ноябрга қадар жанговар даражада тайёр ҳолатга келтирилади”,- деди Баев.

 Баевнинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қирғизистон пойтахтида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 минг нафардан зиёд ходими жалб этилган.

 Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши 3 ноябр куни Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтади.

 2 ноябр куни Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши вазири Ли Кэцян Қирғизистонга келиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here