Шом қўзғолонига барҳам бериш дунёнинг энг биринчи масаласига айланди

631
0

Шом қўзғолонига барҳам бериш дунёнинг энг биринчи масаласига айланди

Шу кунларда халқаро ва регионал доирадаги қарор эгаларини банд қилган бутун дунёдаги энг бирламчи масала Шом қўзғолонига барҳам бериш бўлиб қолди. Ахборот воситаларида фақат шу ҳақда гапирилмоқда, таҳлилчилар таҳлилида ва шарҳловчилар шарҳида ҳам Шом воқеалари асосий ўринни эгаллади. Дарҳақиқат, бу мавзу сиёсатчилар кун тартибидаги масалаларнинг энг бошидан ўрин олди, ўзаро курашаётган давлатлар бу мавзудан фойдаланиб унинг ҳисобига ўз мавқеларини мустаҳкамлашга уринишмоқда, у сабабли регионал тобе кучлар бир-бирига қаршилик қилмоқда… Бир вақтнинг ўзида, дунёдаги бошқа қайноқ сиёсий масалалар Шом қўзғолони масаласи олдида ортга сурилди. Жанубий Хитой масаласи, Корея ярим оролидаги тарангликлар, Ҳиндистон билан Покистоннинг Кашмир борасидаги жанжаллари, Ўрта Осиё масалалари, Лотин Америка ва Африка муаммолари, нефт, газ, энергетика ва бошқа кўплаб халқаро муҳим масалалар, оламшумул сиёсий, иқтисодий мавзулар иккиламчи масалаларга айланди, Шом масаласи олдида кенг майдон очилди.

Сўнгги ҳафта мобайнида Сурия воқеаларини муҳокама қилиш учун қатор анжуман ва конференциялар ўтказилди. Масалан, 13 октябрда Риёз анжумани бўлиб, унда Саудия, Қатар, Туркия давлатлари қатнашиб, Сурия мавзуси учун сиёсий ечим сифатида ўз қарашларини бирлаштириш ва Лозаннага битта позиция билан бориш мақсадида Саудия ташаббусини муҳокама этишди. Кейин 15 октябр шанба куни Лозанна саммити бўлиб ўтди, унда Британия билан Франция четлатилиб, уларнинг ўрнига Туркия, Эрон, Саудия, Қатар, Миср, Ироқ ва Иордания таклиф қилинди. Саммитдан чиқибоқ Керри анжуманнинг таранг ҳолатда ўтганини, аммо шунга қарамай, унда янги фикрлар ўртага ташланганини билдирди. Эртасига 16 октябр якшанба куни Лондонда Керри британиялик, франциялик, германиялик ҳамкасблари билан учрашиб, уларни Лозанна саммити тафсилотлари билан таништирди. Ва ниҳоят 17 октябр душанба куни Керри Европа Иттифоқи вазирлари билан учрашиб, уларни ҳам айни мавзу билан – бироқ умумий тарзда – таништирди. Айни анжуману учрашувлар натижалари ноль-ноль йиғиндисини берди, холос, ҳеч қандай ечимга олиб келмади, бирор самара бермади, ишлар ўша-ўшалигича қолди. Сурияда на бирор ҳаракат бўлди, на ўзгариш, на бомбардимонлар тўхтатилди, на қон тўкишлар, на қамал очилди, на инсонпарварлик ёрдамлари киритилди, Сурияда бирор сиёсий ечимга алоқадор ютуқ кўзга ташланмади.

Бу анжуманлардан АҚШнинг янги тактикаси ўртага чиқди. Бу тактика регионал кучларни конференция доирасига киритиш, Британия ва Франция каби йирик давлатларни эса ундан узоқлаштириш, бунга Россия иккала давлат иштирокини истамаяпти, чунки иккала давлатда Россияга қарши эстремистик позиция мавжуд, деган нарсани ҳужжат қилишдан иборат. Регионал кучларни Россия ва АҚШ ёнида иштирок эттириш билан Британия билан Францияга нисбатан муҳим нома, яъни иккалангизга Сурия масаласини муҳокама қилишда ўрин йўқ, деган нома йўлланди. Хусусан, ўтган ҳафталар давомида Франция билан Британиянинг Россияга қарши вазиятни кескинлаштиришга уринишлари ортидан шундай бўлди.

Лозанна саммитида регионал давлатларни иштирок эттириш шунчаки юзакилик бўлди. Чунки биринчи Керри билан Лавров алоҳида учрашишди ва саммит натижасини олдиндан белгилаб олишди. Кейин етти давлат делегацияси киритилди. Россия ўзининг ўт очишни тўхтатишдан олдин Фатҳи Шом жабҳаси жангчиларини бошқа жангчи гуруҳлардан ажратиб қўйишни талаб қилиш позициясида маҳкам турди. АҚШ Ҳалабни бомбардимон қилишни тўхтатиш ёки бир оз юмшатиш, жангчилар ўртасини бўлишдан олдин инсонпарварлик ёрдамларини киритиш каби талабларини қўйди. Кейин анжуман иштирокчилари – ўртага ташланган янги фикрлар ҳам бор, уларни келаси тур учрашувларимизда муҳокама қиламиз, деган сўзлар билан тарқалишди.

Лозанна саммитида бўлиб ўтган ишларни – мана, Америка Суриядаги бомбардимонларни ҳам, Асад режимининг оддий фуқароларни қирғин қилишини ҳам тўхтатишга уринмоқда, дея даъво қилиш билан Американинг айбини ёпиш ишлари, дейиш мумкин. Бироқ бу давлат ўт очишни тўхтатишга эришишдан кўра, Россия билан бўлган ўз келишмовчиликларини муҳимроқ эканини баҳона қилмоқда. Натижада, у Россиянинг Ҳалаб аҳлига босим қилиш позициясидан фойдаланиб, уларни фақат икки танловдан бирини танлашга мажбур қилмоқда, учинчи танлов йўқ: ё тиз чўкиб таслим бўлиш, ёки қатли ом ва вайронагарчиликка юз тутиш. Бу танловни ўзининг навбатдаги таклифини ўртага ташлаган БМТ вакили де Мистура позицияси ҳам тасдиқлаб турибди. Бу таклиф қамалдаги Ҳалабнинг шарқий қисмига инсонпарварлик ёрдамларни киритиш учун Фатҳи Шом жабҳаси жангчиларини чиқиб кетишини шарт қилади. Бу эса Америка позициясининг айнан ўзи.

Американинг қўзғолончилар орасида айримачилик қилиб, уларни экстремистлар ва мўътадилларга бўлиш услуби янги услуб эмас. Ислом ва мусулмонларга Америкадек душман бир давлатдан буни кутиш мумкин. Алал оқибат, агар – Аллоҳ кўрсатмасин – унга рози бўлинадиган бўлса, қўзғолон оловини ўчириб, уни бутунлай йўқ қилишни ва тоғут Башар режимини илгаргидан ҳам бутун ҳолатда сақлаб қолишни кўзлаган.

Шубҳасиз, Америка ўзининг ифлос мустамлакачилик мақсадини рўёбга чиқариш йўлида регионал давлатлардан ва бутун дунё давлатларидан фойдалангани каби, Россиядан ҳам фойдаланмоқда. Огоҳ бўлингки, унинг бу ифлос мақсади қўзғолонга барҳам бериш ва Сурия аҳлининг исломий лойиҳаларини тиклаш интилишларини барбод этишдир. Зотан, бу лойиҳа Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш, Америка ва бутун дунё кучларининг Сурияга зўрлик билан қайта ўрнатишга уринишаётган илмоний давлат орзусини барбод этишдан иборат.

Дарҳақиқат, Шом масаласи, бир томондан, Ислом Уммати ўртасида, иккинчи томондан, куфр ва тоғут кучлари ўртасида ҳаёт ва мамот масаласига айланди. Бундай ҳолатда то нусратга етилмагунча ҳаргиз қўзғолондан ортга қайтиб бўлмайди. Чунки бу масала Уммат қўзғолонига, ҳақиқий ўзгариш билан боғлиқ мабда масаласига айланди, бунда мустаҳкам туриш муқаддас ишга айланди, Умматнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида гавдаланувчи сиёсий лойиҳаси атрофида бирлашиш чекиниб ёки ажралиб бўлмайдиган ягона ғояга айланди.

Бироқ Америка ҳам, у билан бирга Россия ҳам, унинг ноғорасига ўйновчи барча тобе давлатлар ҳам, барчаси қанчалар қирғин содир этишмасин, қанча-қанча кучлар ёллашмасин, қанча-қанча уйларни вайрон қилиб, қанча одамларни қочқинга айлантиришмасин, Шом қўзғолони оловини ҳаргиз ўчиришолмайди, омма кучига асло бас келишолмайди. Чунки Сурия ва минтақадаги мусулмон халқлар қалбларидан жой олган Ислом қудрати ғоят кучлидир, Америка ва унинг тарафдорлари бас келолмайдиган даражада кучлидир. Чунки у автоматик равишда тобора қувватланиб бораётган реал куч бўлиб, қаршисида дуч келган ҳар қандай илмонийликни, куфрни, туғённи супуриб ташлайди, инша Аллоҳ.

 Абу Ҳамза Хутвоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here