Эртага муборак Рамазон ҳилолини кузатиш вожиб, Наврўзни нишонлаш эса ҳаромдир

2915
0

Эртага муборак Рамазон ҳилолини кузатиш вожиб, Наврўзни нишонлаш эса ҳаромдир

Байрам қилиш ман этилган Наврўз куни билан итоат қилиш фарз бўлган Рамазон ойининг ҳилолини кузатиш бир кунга, яъни эртага тўғри келмоқда. Бу ҳам Аллоҳнинг бир синовидир. Ким Наврўзни нишонласа, гуноҳкор бўлади, янги ой чиқишини кузатган киши савоб олади. Одамлар мана шундай синовдан ўтаверадилар.

Авваломбор, бу йилги Рамазон ойининг ҳилолини кузатиш ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Жорий йилнинг 21-март куни ҳижрий Шаъбон ойининг 29-кунига тўғри келмоқда. Демак, шу куни кун ботишида Рамазон ойининг ҳилоли кузатилади. Агар янги ойнинг шаръий кўриниши тасдиқланса, у ҳолда 22-март муборак Рамазон ойининг биринчи куни бўлади. Аммо, агар янги ой кўринмаса ёки ойнинг шаръий кўрилгани ўз тасдиқини топмаса, Шаъбон ойи тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади. Эртаси, 23-март Рамазон ойининг биринчи куни бўлади.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки Абу Қосим соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

“Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Уни (ҳилолни) кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб оғиз очинглар, агар булутлар сабабли у кўринмаса, саноқни тўлиқ (шаъбон ойини ўттиз кун) қилинглар”.

Маълумки, қамарий тақвимига кўра, баъзи ойлар 29 кун бўлса, баъзилар 30 кун бўлади. Шу сабабли якунланиб бораётган шаъбон ойи ҳам 29 кунлик ёки 30 кунлик бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ушбу кун “шак” деб аталади. Жорий йилда шаъбон ойининг 29-куни 21-мартга тўғри келмоқда. Шунинг учун, мусулмонлар 21-март куни  кечқурун рамазоннинг янги ойи (ҳилоли)ни кузатишлари зарур. Шу сабабли, имконияти бор мусулмонлар шу куни ойни кузатайлик. Эслатиб ўтсак, янг ой кўрингани ҳақидаги хабар адолатли (фосиқ бўлмаган) мусулмондангина қабул қилинади.

Агар бизнинг диёрда ойни кўра олмасак, дунёнинг қолган ерларида ой кўрингани тўғрисидаги хабарларни кузатамиз. Агар бирон бир мамлакатдан, адолатли бир мусулмоннинг ойни кўрганлиги шаръий тасдиғини топса, у ҳолда биз учун ҳам рўза бошланади. Аммо, бундай хабар келмаса, унда шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлиқлаймиз.

Буни айтишимиздан мақсад, агар ой кўринмасдан рўза тутсак, гуноҳкор бўламиз. Бу ўринда “бир кун ошиқча тутсак яхши эмасми” дейилмайди. Чунки, бу куни ойни кўрмай туриб рўза тутишдан қайтарилганмиз. Шу билан бирга, ой кўринса ҳам, аммо шу куни рўза тутмай, рўзани рамазоннинг 2-кунига қолдириб қўйиш гуноҳидан ҳам сақланишимиз лозим. Масалан, 21-мартда ой кўринса, рўза 22 март кунидан бошланади, уни 23 мартга қолдириш мумкин эмас. Шунингдек, Рамазон ҳилоли Қадр кечаси ва Ҳайт кунини тўғри белгилашга ҳам тааллуқлидир.

Бундай ой кузатишда “астрономик ҳисоб-китобларга кўра”, “еримизнинг географик жойлашувига кўра” деган ёки “Саудия бундай белгилабди”, “Туркия ундай белгилабди” ёҳуд “Муфтиёт шундай фатво чиқарибди” деган боҳоналар узрга ўтмайди. Бунда фақатгина ҳақиқий шаръий кузатиш билан ой кўрилгани ўз тасдиғини топиши шарт қилинади.

Барча мусулмонлар мана шу шаръий ҳукмни маҳкам ушласак, бутун дунё мусулмонлари бир хил рўза тута оламиз ва бу бутун дунё мусулмонлари бирлигининг бир кўриниши бўлади. Буни билган куфр бошчилари – бирлигимизни бузиш учун – рўзани турли кунларга белгиланишига алоҳида эътибор қаратишади. Бундай маккор ниятларини бизларнинг малай раҳбарларимиз ва уларнинг “сарой уламолари” орқали амалга оширишади. Шу туфайли, мусулмон юртлари ҳисобланмиш турли мамлакатчаларда Рамазон рўзаси турли кунларда бошланиб қелмоқда.

Бундай қора ниятнинг олдини олишнинг ягона йўли ушбу масалада шаръий ҳукмга қатъий риоя қилишдан иборатдир.

Аллоҳим сизларга ойни кўриб рўза тутишни ва ойни кўриб оғиз очишни насиб қилсин

Аллоҳим сизларни рўзанинг барча яхшиликларига эриштирсин.

Аммо наврўз байрамига келсак, наврўзни нишонлаш бутпарастликдан қолган ширк амали бўлиб, у кунни байрам қилиш мустамлакачиларнинг ҳийла-найрангидир.

Асосан, бу кун форс халқининг қадимий ширк эътиқодлари билан боғлиқ байрам бўлиб, “зардуштийлик” динида ёруғлик зулматдан устун келган кун сифатида нишонланади. Ислом келиб, ширкнинг барча турларини ҳаром қилди. Шунингдек, Мусулмонлар учун Наврўз каби кунларни нишонлашни ҳаром қилди.

Капиталистик мустамлакачилик дунёга ҳукмронлик қила бошлаганидан бери Исломга зид бўлган бундай “байрамлар”ни нишонлашга қаттиқ эътибор қаратилмоқда. 20-асрнинг охирида капиталистик Ғарб бундан СССРни ағдариш учун бундан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди. Зеро, бундай “байрамлар” коммунистик мафкурага зид эди ва уни нишонлаш мамлакатда тақиқланган эди. Капиталистик Ғарб бундай манзаралар билан социалистик лагер ичидаги аҳолининг ҳис-туйғуларини қитиқлай олди. Бундан ташқари, улар “бир тош билан иккита қуённи овлашди”. Яъни мустамлакачи кофирлар бундай ҳодисалар орқали мусулмонларни йўлдан оздирдилар. Масалан, СССРдан ажралиб чиққан мусулмон давлатларининг кофирга малай ҳукмдорлари Наврўз байрамини ўз мамлакатларида расмий байрам сифатида белгилаб қўйишган. Натижада аҳоли уни нишонлай бошлади. Шу боис ЮНEСКО томонидан 2009-йил 30-сентябрда Наврўз куни “халқаро кун” сифатида белгиланди.

Эй мусулмонлар! Агар мустамлакачилар бутпарастлик байрамини қурол қилиб, сизни йўлдан оздирса, уларнинг ҳийла-найрангларига кўр-кўрона эргашиб – калтакесакнинг орқасидан эргашганингиз каби – уларнинг орқасидан жаҳаннамга тушиб қолманг!

Шундай экан, эртага ҳилолни кузатиш савобига эришиб, Наврўзни нишонлаш гуноҳидан сақланинг!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here