Россия исломий уламоларни жисмонан йўқ қилмоқда

503
0

Россия исломий уламоларни жисмонан йўқ қилмоқда

 Тарихда ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши адоват билан курашиб келган рус ҳукумати жамият ичида исломий фикр ва туйғулар ёйилишини олдини олиш мақсадида исломий уламо ва диний етакчиларни жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтиб олди.

 26 сентябр куни соат 16:00лар чамасида Ставрапол ўлкаси Нефтекумск тумани Қоратепа қишлоғи масжиди имом ўринбосари ўз автомобили ёнида ўлик ҳолатда топилди.

 Равил Кайбалиев рус ҳукуматининг муслима аёллар ҳижобига қарши олиб бораётган курашига жиддий қаршилик кўрсатиб, қаттиқ туриб ҳижобни ҳимоя қилиши билан маҳаллий мусулмонлар ичида катта хурматига сазовор бўлган инсон эди. Равил Кайбалиев Ставрапол ўлкасида рус куч органлари томонидан ўлдирилган биринчи имом эмас ва агар шундай давом этадиган бўлса охиргиси ҳам эмас, бундан Аллоҳ сақласин.

 2012- йил: Ставрапол ўлкаси муфтий ўринбосари Курман Исмоилов Пятагорск шаҳрида ўз автомобилида портлатиб юборилган эди.

 2013-йил: Исломий жамоат етакчиси Мансур Ажигисиев куч органлари томонидан қўлга олинган ва кейинчалик тўқима айбловлар билан қамоққа ташланган эди. Орадан кўп ўтмай қамоқхонадан жасади чиққан эди.

 2013-йил: 30 декабр куни Қоясаул қишлоғида куч органлари ўтказган махсус амалиётдан сўнг Ислом фаоли Ибрагим Нуровнинг жасади топилган. Ибрагимнинг яқинлари эса у 27 декабр куни масжидда номаълум одамлар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар қилишган эди.

 2014-йил: Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан сўроққа чақирилганидан икки кун ўтганидан сўнг Ислом фаоли Замир Таибовнинг қийноқ излари яққол кўриниб турган жасади топилган эди.

 2014- йил: Танасида қийноқ излари аниқ кўриниб турган Ислом фаоли Алмаз Абдулносиров куч органларига “қаршилик” кўрсатгани ортидан “жавоб ўқи” билан ўлдирилган эди.

 2015- йил: Ирокли қишлоғидаги масжид имоми ва таниқли жамоат арбоби Замирбек Махмутов бомдод намозига кетаётган вақтда отиб кетилган эди. Замирбек Махмутов Ставропол ўлкасида ҳижобни ҳимоя қилиб бошланган кампания ташаббусчиси бўлган эди.

 Уларнинг барчаси ҳаётлик чоғида куч органлари томонидан қаттиқ босимга учраган бўлишига қармай ўз эътиқодида собит туришган эди. Табиийки, бу жиноятларнинг бирортаси ҳам тергов қилинмади. Аксар ҳолларда эса бу қотилликлар куч органлари томонидан содир этилгани яшириб ҳам ўтирилмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here