Нетаняҳу: Фаластинни Халифалик давлатидан қутқарганингиз учун сиздан миннатдормиз

452
0

Нетаняҳу: Фаластинни Халифалик давлатидан қутқарганингиз учун сиздан миннатдормиз

Ўтган чоршанба куни Нью-Йоркда Австралия Бош вазири Малкольм Тернбулл билан учрашган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Фаластинни Халифалик давлатидан тортиб олган Австралияга миннатдорчилик билдириш Исроилнинг вазифаси эканлигини таъкидлади. Бу ҳақида Исроил Бош вазирининг идораси томонидан чиқарилган ёзма баёнотда маълум қилинди.

“Австралия аскарларининг ҳаракатлари туфайли мамлакатимиз (Фаластин) Халифалик давлати қўлидан халос бўлди. Мамлакатимизни улардан қутқарганлигингиз учун сизнинг олдингизда қарздормиз. Бу жуда катта ҳодисадир. Менимча тарихдаги энг охирги суворийлар ҳужумлари мана шу бўлса керак”, деди Бенямин Нетаняҳу Австралия Бош вазири Малкольм Тернбуллга қарата.

Баёнотда айтилишича, Тернбулл ҳам ўзини Исроилга таклиф қилган Нетаняхуга жавобан “Ҳа, тўғри. Энг охирги суворийлар ҳужумлари Биърус-сабъа минтақасида амалга оширилди. Мен бу жойни зиёрат қиламан”, деди.

Биърус-сабъа шаҳри инглиз қўшинидаги “Анзаc” номли кучларининг 1917 йилда амалга оширган ҳужумлари ортидан юзага келган жанглардан сўнг Халифалик давлатининг қўлидан кетган эди. Шу кундан бошлаб 1948 йилга қадар Британия мандати назорати остида қолган шаҳар бугунги кунда Исроил ҳукмронлиги остида эзилмоқда.

Ҳозирги Исроил тупроқларини ҳам ўз ичига олган тарихий Фаластин диёри 1517 йилда Халифалик давлатига қарашли ерлардан ҳисобланар эди. 1917 йилда Британия аскарлари томонидан Фаластиннинг босиб олиши билан у ердаги Халифалик давлатининг ҳукмронлиги ниҳоясига етган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here