Петербургдаги суд Сталин давридагидан фарқсиз ҳукм чиқарди

545
0

Петербургдаги суд Сталин давридагидан фарқсиз ҳукм чиқарди

Москва райони ҳарбий трибунали Ҳизб ут-Таҳрирнинг уч нафар аъзолари устидан ҳукм ўқиди. Улардан икки нафари, Карим Иброҳимов ва Элдор Рамазоновларни Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205,5 модда 1-банди (террористик ташкилот тузиш) бўйича 16 ва 17 йилга қаттиқ тартибдаги колонияга ҳукм қилди. Илёс Кагировни айни модданинг 2-банди (террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш) бўйича 5 йилга озодликдан маҳрум этди.

Тахмин этилганидек, терговчилар йигитларнинг террористик амалиётга алоқадорлиги тўғрисида бирорта ҳам далил келтиришгани йўқ. Бир жиҳатдан, бу тўғрида далил келтириш имконсиздир. Чунки, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий исломий ҳизб, ҳарбий ҳизб эмас. Бошқа жиҳатдан, Россиядаги тергов амалиёти воқеига қараган киши шуни гувоҳи бўладики, шахснинг Ҳизбга аъзо бўлишининг ўзи унинг террористликда айбланиши учун кифоя қилади. Айни воқеда шундай бўлди. Тергов хулосасига кўра, ҳукм қилинган йигитлар Петербургда оммавий учрашувлар ўтказиб, китоблар ўқиганлар, халқаро воқеа-ҳодисаларни ўрганганлар, электрон алоқа тармоқларида видеолар орқали аҳолини даъват қилганлар, мусулмонларга ва бутун жамиятга хос турли ҳаётий масалалар тўғрисида давра суҳбати ва учрашувлар ташкил қилганлар. Маҳкама эса айни тергов хулосасини уларга террористлик айбловини қўйиш ва бегуноҳ мусулмонларни узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилиш учун кифоя деб топди.

Элдор Рамазонов ўзига нисбатан суд ишини уйдирма, дея очиқ айтди ҳамда ундан ва айни айблов билан ҳукм қилинаётган бошқа мусулмонлардан бундай ёлғон айбловларни олиб ташлашни суддан талаб қилди. Карим Иброҳимов ўзининг Ҳизб ут-Таҳрирнинг аъзоси эканини эътироф этди, ўзига қўйилган барча айбловларни эса рад қилди. Суд эса терговчиларни ва прокуратурани қўллаб-қувватлади ҳамда мусулмонлардан ўч олиш учун Сталин замонидан қолган ҳукмларни қўллаш позициясини тутди.

Россия Ислом даъвати олдида ўзининг заиф давлат эканини кўп бор исботлади. Бироқ бу давлат жазодан тоабад қутулолмайди, албатта. Чунки ҳар бир жиноятчи жазосиз қолмайди. Маҳбуб биродарларимизга эса, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ

«Албатта «Роббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра тўғри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, «қўрқманг ва ғамгин бўлманг, сизга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинг», дерлар!» [Фуссилат 30] деган ваъдасини эслатиш билан хушнуд этамиз.

Очиқ кўриниб турган ҳақиқат шуки, хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг суд қилиниши билан «террор таҳдиди», деган нарсани намоён қилмоқчи. Шунинг учун ахборот воситалари хавфсизлик хизматининг Петербургда ўтказган амалиёти тафсилотларини тонг саҳарданоқ тарқатишни бошлади. Гўё тафсилотга кўра, Ленин кўчасида жойлашган баланд бинода ўтказилган амалиёт чоғида 4 нафар «яширин ташкилот вакиллари» ўлдирилгани хабар қилинди. Ваҳоланки, амалиётни ўз кўзи билан кўрганлар расмий баёнотда айтилган кўп нарса улар кўрган воқега зид келаётганини таъкидлаб, бунга шубҳа билан қарамоқдалар. Хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир масаласида жамиятда маълум акс-садо пайдо қилди.

Ҳукумат такрор-такрор тарқатаётган турли хабарларда йигитларимизга қарши содир этаётган ўзининг адолатсизлигидан одамлар диққатини ҳар сафар чалғитишга уринади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида бўлган йигитларимиз суди ҳақида ғирт ёлғон хабар тарқатилди: гўё судланганлар 2012 йилда табиий суратда вафот этган Петербург муфтиси Жаъфар Бунчаевга суиқасд қилишга тайёргарлик кўришган эмиш.

Ўша судда Сергей Яблоков билан Раман Ивановдан иборат икки шахс Москвада қўлга олинган ўнлаб «Исломий Давлат ташкилоти аъзолари» ортидан ҳибсга олинган эди. Эртасига ахборот воситаларида ҳибсга олинганларнинг оддий муҳожирлар экани айтилди. Ҳолбуки, ҳукм ўқилган икки кун, яъни 2016 йил 30-31 март кунларида улар «террор таҳдиди» тўғрисида тинмай жаврашганди!

Шунга биноан, биз одамлар диққатини воқеа-ҳодисалардаги айни «мувофиқлик»ка қаратмоқчимиз. Қарангки, хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрирни терроризмга боғлаётган экан, буни унинг аъзоларини репрессия қилаётганини оқлаш учун қасддан шундай қилмоқда. Суд ишларида бунга ўхшаш уйдирмаларни тўқиб чиқариш хавфсизлик хизмати манфаатига хизмат қилмайди. Чунки бу мусулмонлар назарини жалб қилиб, уларни хусусан, нега Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини бунчалик узоқ муддатга ҳукм қилишяпти каби турли саволларни ўртага ташлашга мажбур қилмоқда!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here