Тожикистонда авф эълон қилинди, аммо бу диндорларга тааллуқли эмас

534
0

Тожикистонда авф эълон қилинди, аммо бу диндорларга тааллуқли эмас

Тожикистонда амнистия ҳақида қарор қабул қилинди. Янги амнистия қонунига кўра, тахминан 12 минг кишидан баъзиларининг озод қилиниши, баъзиларининг эса жазолари енгиллатилиши кутилмоқда. Аммо янги қонун ўз эътиқодини маҳкам ушлаганлиги учун қамоққа олинганларга ижро қилинмайди.

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 24 август куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, амнистия ҳақида қарор қабул қилинганлигини эълон қилди. Йиғилишда қарор лойиҳасини Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон тақдим қилди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан амнистия қарорини олий мажлисга тақдим қилган эди.

Амнистияга тушган 12 минг маҳбусдан 3 мингдан ошиқроғи қамоқдан озод қилинади, 4 минг киши турли шаклда афв этилади, 5 минг киши устидан олиб борилаётган тергов жараёни тўхтатилади. Аммо диний экстремизмда айбланган мусулмонлар эса амнистия кўламига кирмайди.

Амнистия қонун лойиҳаси ҳақидаги расмий баёнот 17 август куни Тожикистон Президенти веб-сайтида эълон қилинган эди.

Амнистия лойиҳасининг биринчи моддасига биноан аёллар ва ёш болалар, 55 ёшдан ўтган эркаклар, биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ ногиронлари, саратон касаллигига чалинган беморлар, юрак касаллигига чалинган беморлар, улуғ ватан уруши фахрийлари, Чернобил фахрийлари амнистия доирасига киритилади. Шунингдек, эҳтиётсизлик туфайли жиноят содир қилганлар, маслан йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлар ҳам аминистияга тушади.

Қотиллик, терроризм ва диний экстремизмда айбланган кишилар, конституциявий тартибга ва давлат хавфсизлигига нисбатан жиноят содир этганлар, ўлим жазосига ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар, бундан аввалги аминистия тушиб озод қилингандан сўнг такрор жиноятга қўл урганларга мазкур амнистия ижро қилинмайди.

Амнистия қонуни Тожикистон мухолифат вакилларини ўз ичига олиши ёки олмаслиги ҳақида маълумот берилмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here