АҚШ ва Саудия Арабистони алоқаларни кучайтирмоқда

442
0

АҚШ ва Саудия Арабистони алоқаларни кучайтирмоқда

 АҚШ Давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд билан учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ва минтақадаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.

 Учрашув Жиддада бўлиб ўтди, Керри у ерга 24 августда Саудия Арабистони ҳукумати ва Форс кўрфазининг бошқа давлатлари вакиллари билан музокаралар ўтказгани келган.

 Маълум қилинишича, Керри ва қиролнинг учрашуви ярим соат давом этган.

 Керри кейинроқ Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Ал-Жубайр, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Тобиас Эллвуд, БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Исмоил Улд Ал-Шайҳ ва БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Ал Наҳайян билан Ямандаги вазиятни муҳокама қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here