АҚШга Инжирлик ҳаво базасидан бемалол фойдаланавериш кафолати берилди

565
0

АҚШга Инжирлик ҳаво базасидан бемалол фойдаланавериш кафолати берилди

Туркияга сафар қилган АҚШ бош қўмондони Жозеф Данфорддан Туркияда юзага келган давлат тўнтаришига уриниш борасидаги АҚШнинг роли ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса сўрамади. Балки Данфордга Инжирлик ҳаво базасидан бемалол фойдаланавериш кафолати берилди. Бу ҳақида Нью-Йорк Таймс газетаси хабар тарқатди.

Генерал Данфорднинг учрашувларга оид таассуротларини ёритган газетага кўра, Анқарада Данфорд билан учрашган Турк расмийларининг муомаласи жуда ижобий бўлган ҳамда давлат тўнтариш ташаббусида АҚШнинг роли бор ёки йўқлиги ҳақида унга ҳеч қандай савол берилмаган.

Нью-Йорк Таймс газетасининг Дунфорднинг баёнотларига таяниб ёзишича, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ва бош қўмондон генерал Ҳулуси Акар АҚШ-Туркия ўртасидаги яқин алоқаларнинг давом этишини исташини билдиришган. 15 июл Туркияда юзага келган давлат тўнтариши ташаббусида иштирок этган самалётлар АҚШнинг назорати остида бўлган Инжирлик ҳаво базасидан учган бўлса ҳам, бироқ расмийлар АҚШнинг бу борадаги роли ҳақида оғиз очишмаган.

“Туркия расмийлари Америка Қўшма Штатларини жамоатчилик олдида танқид қилар экан, бироқ АҚШ расмийлари билан учрашганда ўзаро стротегик ҳамкорлик тарафдори эканликлари борасида ишончга кирмоқда”, дея ёзади газетади.

“Уларнинг музокара оҳанги жуда мулойим эди. Асло айбланадиган эмас. Балки, аксинча, шерикликнинг муҳимлигини тилга олишди”, дейди Данфорд.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон АҚШ армияси бош қўмондони Данфорд Туркияга келганда ундан АҚШнинг давлат тўнтариш ташаббусидан хабари бор ёки йўқлиги ҳақида сўралишини билдирган эди.

“Бош қўмондонингизнинг бундан (давлат тўнтаришидан) хабари борми, йўқми, бу ҳақида душанба куни бизнинг бош қўмондонимиз у (Генерал Дунфорд) билан бу хусусда суҳбатлашади”, деган эди Эрдуғон.

Туркистон:

Демак, АҚШ Гуланнинг барча манфаатларини тор мор қилинишига қаршилик қилмайди. Яъни Эрдагон АҚШдан Гуланга нисбатан фаолиятларига қаршилик қилмаслигига кафолатни сотиб олмоқчи.

Гулан АҚШнинг боқимандаси. Лекин унда ҳеч қандай қувват ёки фаолият олиб бориш ихтиёри йўқ. Гулан ва у олиб бораётган оламий сақофий программа лоиҳаси ортида АҚШ туради. Агар Гулан бирор тўпалон уюштирса, АҚШ Гуланнинг номидан уюштирган бўлади.

АҚШ Эрдагонга Турк сиёсий доирасини тозалаб олиши учун имкон бериши мумкин. Қачонки, Эдагон АҚШ билан битим тузиб, АҚШнинг юқоридаги каби бир қатор манфаатларини ҳимоя қилишга рози бўлса. Шунда Эрдагон ўзига қарши АҚШпараст сақофий ва ҳарбий қувватлардан тозаланиб олиш билан бир қаторда, АҚШга қарши инглизпараст қувватларни ҳам қувватсизлантириб бериши мумкин. Чунки аввалги ҳарбий режимни бошқариб келган ва охирги ўн йилликда ҳарбий фаолиятдан четлатилган юзлаган инглизпараст генераллар мавжуд. Охирги вақтларда Эрдагон ўша генералларни ҳарбий ишларга таклиф қилмоқчи деган маълумотлар тарқала бошлади.

Демак, Эрдагон вазиятдан фойдаланиб, АҚШга босим уюштиряпти. Яъни, ҳарбий тўнтариш амалиётини Гуланчилар воситасида АҚШ уюштирди деганга ишора қилаётгандек муомала қиляпти. Бу баёнот турк бош вазири томонидан Англияда ҳам айтилгани фикримизни қувватлайди.

АҚШ учун муҳими, Эрдагон ўз ҳолида, Гулансиз қанчалик хизмат қила олишига ишонч ҳосил қила олишидир. Масала шу саволнинг ечимида. Яъни, Гуланнинг Туркиядаги ёки оламий фаолиятига чек қўйиш билан Эрдагон ўзини бир мунча эркин ва хотиржам сеза бошлайди. Шу вақтда у қанчалик куфр системасининг ҳимоячиси ва ҳамкори бўлиб, Ислом ва мусулмонларга қарши қандай ва қанча вақт фаолият олиб бора олади.

Хулоса қилиб айтганимизда  АҚШ – Туркия ҳамкорлиги АҚШнинг Эрдагондан хотиржам бўлишига боғлиқ. Эрдагонни ҳозир ҳарбий давлат тўнтаришининг асосий уюштирувчилари, ҳомий ва раҳнамолари қизиқтираётгани йўқ. У бу ишга алоқадорларни жуда яхши билади. Эрдагон вазиятдан фақат ўз сиёсий манфаатларида фойдаланиб олмоқчи бўлаяпти. Шу йўлни асос қилиб АҚШ билан савдолашаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here