Учувчисиз самалётлар Инжирлик ҳаво базасидан ҳужумга ўтадиган бўлди

593
0

АҚШ президенти Барак Обаманинг ИШИДга қарши кураш бўйича хос вакили Жон Аллен билан Туркия ташқи ишлар вазирлигининг маслаҳатчиси Фаридин Синирлиўғли ўртасида икки кун давом этган музокаралар ортидан келишув битимига имзо чекилди. Битимга кўра, жангавор қуролланган учувчисиз самалётлар Ижирлик ҳаво базасидан ҳавога кўтарилиб ҳужумни амалга оширади. Туркия ҳукумати АҚШнинг бу талабини қабул қилди.

Газеталарда тарқалган хабарларга кўра, АҚШ Инжирлик ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланиши эвазига учувчисиз самалётларини Туркия талаб қилганидек, ИШИД ва Асад режимига қарши ишга солиш мажбуриятини олган. Бироқ бир неча кун аввал ИШИДни шинонга олиш учун ҳавога кўтарилган учувчисиз самалётлар Асадга қарши жиддий кураш олиб бораётган Жабҳатун Нусра гуруҳига оид автомобилларни бомбалаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни пайтда режага кўра, икки дона учувчисиз самалёт Туркиянинг Киршаҳар шаҳрида ҳарбий машқдан ўтаётган суриялик жангчилар майдонга чиққан пайтларида улар қўлга киритган минтақаларни ҳимоя қилиш учун ҳам ишга солинади.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чувашўғли икки ҳафта аввал берган баёнотида АҚШ ва Туркия ўртасидаги мазкур битим тузилишига яқин қолганлигини билдирган эди. Чувашўғлига кўра, Туркиянинг Киршаҳар шаҳрида ҳарбий машқдан ўтказилаётган суриялик мўътадил мухолифат вакилларини ҳаводан дастаклаш борасида АҚШ билан қатъий келишиб олинган.

“Ҳарбий машқдан ўтаётган кучларни ҳаводан қўллаб қувватлаш борасида АҚШ билан ҳамкорлик мавжудми?”, деган саволга Чувашўғли “Албатта, уларни ҳаводан дастаклаш лозим. Бу бўлмаса дастурдан кўзланган мақсад амалга ошармиди?”, деб жавоб берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here