Милиция майори одам ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

458
0

Милиция майори одам ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

  Бундан бир ой олдин Ўш шаҳрида Хитойдан келган тадбиркор тайинсиз йўқолган эди. Шунга боғлиқ Хитойнинг Ўш шаҳридаги консуллиги уни излаб топишда ёрдам сўраб қирғиз ҳукуматига мурожаат қилган. Олиб борилган тергов-суриштирувлар ортидан мазкур жиноят ишига алоқадорликда гумонланиб Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Бекжон Ажиқулов қўлга олинди.

 Милиция майори Бекжон Ажиқулов Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасининг 10-бўлим – миграция, экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи бўлган. Унга ўтган йили “Ўз касбининг устаси” номи берилиб, фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирланган эди.

 Ўш шаҳар суди милиция майорини эҳтиёт чораси сифатида Бекжон Ажиқуловни 20 кунга қамоққа олиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

 Хитой фуқароси, уйғур миллатига мансуб Али Ўшда вақтинчалик яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланиб келган. Ўтган ойнинг 24 куни “жума намозига бориб келман” деб уйдан чиққан бўйи  қайтиб келмаган эди. Кейинчалик унинг машинаси шаҳарнинг Солиева кўчасидаги Барпи мактаби олдидан топилган эди. Маҳаллий қизга уйланган Али икки нафар балоғатга етмаган боланинг отасидир. Алининг ўғирланишда гумонланиб милиция майорининг қўлга олинган тўғрисидаги хабар пайдо бўлган 27 июл куни уларнинг оиласида учиинчи фарзанд ҳам дунёга келди.

 Йўқолган тадбиркорнинг хотини томонидан бўлган қариндошлари милицияга ариза билан мурожаат қилишган ва ўзлари ҳам мустақил излай бошлашган. Бироқ излашлар ҳеч қандай самара бермаган.

 Алини тирик ёки ўликлигини билишни хоҳлаган қариндошлари 27 июл куни Ўш шаҳар суди биноси олдида йиғилишди.

Туркистон: 

Қирғизистон давлати кундан-кунга ишончини йўқотаётган давлатга айланиб боряпти. Ўтган йили призидент апаратининг бошлиғи билан яна бир депутат қамоққа олинди. Улар жиноятчи сифатида турмада ўтирган Бишкекнинг аввалги мерининг номидан 100 минг доллар пора олаётиб қўлга тушган эди. Аввалроқ эса Қирғизистон парламентини бир неча йил бошқариб келган “жогоргу кенеш” спикери қамоққа олинди. У ҳам, давлат мулкларини ўз манфаати йўлида ишлатиб юборганликда айбланган. Қирғизистоннинг собиқ президентлари Асқар Акаев ҳам, Курбанбек Бакиев ҳам ва уларнинг атрофидагилари ҳам, миллиардлаган пулларимизни олиб чиқиб кетишди. Улар ҳозирда  ўша бизлардан ўғирлаб олиб қочиб кетишган пуллари билан яна ҳукуматни эгаллаб келишаяпти. Бакиевчилар яна вазир, депутат, губирнатор бўлиб бирин кетин ҳокимиятни эгаллашяпти.

Милиция ходимлари тарафидан охирги вақтларда жуда кўп жиноятлар содир этиляпти. Улар Ўшда ҳатто бандит ва рекетлар билан аралашиб, милиция ходимларидан иборат бандитлар группаларига айланиб боришяпти. Спорт клублари ҳам юқори лавозимли орган етакчиларининг ҳомийлиги остида иш олиб боришади. Улар содир этишаётган ёки шу вақтгача содир этишган жиноятларининг деярли бирортаси ҳам ҳалигача очилган эмас. Мисол учун миллионлаган савдогарларнинг пуллари ўғирланди, талон-тарож қилинди. Бирортаси топилгани йўқ. Чунки бу каби ифлос ишларни шу каби ифлос орган ходимлари бажаришади. Аслида улар спорт билан шуғулланган бандит йигитлар бўлиб, уларга орган гувоҳномаси элни тунашаётган пайтларида  расмиятчилик ва ҳимояланиш учунгина керак бўлади. Буларнинг ҳомийлари эса, вазирликка қараб кўтарилиб боришаверади. Чунки ҳукумат учун фарқи йўқ, сайловда ёки тартибни сақлаб туришда бўладими, халқни босим остида ушлаб турадиган қувват бўлса бас. Улар халққа нисбатан зулм билан тартибни сақлашадими, қонунга риоя қилишадими ёки оёғ ости қилиб юборишадими, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, сайловда овоз олиб беришни эплашса ва халқни сукут қилиб туришини кафолатлашса бўлди.

Юқоридаги жиноятчи шахс ҳуқуқ тартибот органининг фахрий ходими экан. Қирғизистонда 10 бўлим ходимлари ўз вақтида жуда бойиб кетишди. Улар асосан Хитой уйғурларининг пулларини ҳар хил йўллар орқали тортиб олиш билан бойлик орттиришади. Уйғур биродарларимиз улар талаб қилишаётган маблағни вақтида топиб бериша олишмаса, уларни ҳар хил шантаж йўллари билан қўрқитишади. Масалан  улар “Бизнинг Хитой хавфсизлик хизматлари билан алоқаларимиз бор, биз сизлар ҳаққингизда экстремистик тўдалар билан алоқадор деб ёзиб юборамиз”, деб қўрқитишади. Шундан ҳам бир наф чиқмаса, кейин уларга бошқа моддий босимлар бера бошлашади. Бу деярли кўчада ҳамма биладиган очиқ ҳақиқатдир.

Ҳукумат яъни вазирлар бу ишларга кўз юмибгина қолмай, балки жиноятчиларга ҳомийлик ва улар билан шерикчилик қилишади. Чунки бу ходимларнинг ифлос ишларидан тушган даромадлар юқоридагилар билан бўлинади.

Лекин бу коррупциялик механизмлар Қирғизистонни бир неча ўн йиллар ортга суриб юборди. Жаҳон бозорлари деб ном олган йирик бозорлар ёпилиш арафасида турипти. Чет эл савдогарлари мамлакатимиздан чиқиб кетишди. Қолганлари эса, орган ходимларига илгари тўлаб келаётган пулларни тўлай олмай қолишди. Буларга ишониб данғиллама уйларга ҳаракат бошлаб қўйган ёки банклардан йирик кредит пуллар олиб қўйган 10-бўлим бошқарма ходимлари, Бекжон Ажикулов сингари жиноятга қўл уришгача боришаяпти.

Ҳукуматнинг ифлос корупциялашган бир тоифаси эса, “Бишкек атрофида гумонли шахслар пайдо бўлди” деб, мусулмонлардан хавотир пайдо қилиб, халқни чалғитмоқчи бўлишаяпти. Аслида ҳозир милиция ва хавфсизлик ходимларининг ўзлари халқ учун ўта хавфли холатга бўлиб боришяпти. Яқин келажакда вазият ўзгармаса, улар фуқороларнинг охирги сомларини ҳам тортиб олиш учун хар қандай жиноятга қўл уришлари мумкин. Чунки мамлакатимизнинг ички сиёсий ва хавфсизлик системаси шунга мос равишда ишлаб чиқилган. Яъни орган ходимларининг ойлик маошлари ўзлари учун етарли миқдорда эмас. Мусулмонлар эса бунинг акси. Вазият кескинлашиб, қашшоқлик кучайиб боравериши билан, Мусулмонлар бир бирлари билан яқинлашиб, кучлилар заифларга ёрдам беришга интилишади. Ислом дини уларни шу йўлга юришга ундайди.  

Бузуқ кучлар бир муслима ёки мусулмоннинг бирор ножўя ҳаракати учун бутун мусулмонларни айблашга ҳаракат қилишади. Президент, вазир, депутат ёки Орган ходимларининг жиноий  ишлари учун фақат ўша одамни айбдор деб, қолганлари уялмай ифлос ишларида давом этаветишади. Ахир бир жиноий ишни мусулмон қилса ҳам, кофир ёки мунофиқ қилса ҳам натижаси ўзгармайди. Яъни у бирор одамни ўлдирса, уни ким ўлдиргани аҳамиятли эмас. Балки, нима учун ўлдирди, шунга ҳуқуқи бормиди, ҳаддидан ошдими, масаланинг мана шу томони эътиборлидир. Уни бирор сақоллик мусулмон ўлдирса, бу жамият учун хавф туғдирсаю, милиция ходими ўлдирса ҳеч қандай хавф йўқ эмиш. Ахир бу орган ходимларини биз ўзимиз учун ҳимоячи қилиб ёллаганмизку. Улар ишончсиз бўлишса, нега биз уларга ишонишда давом этаверишимиз керак. Мусулмонларни эса, гумондор шахслар деб жиноий жавбгарликка тортиб юборишаяпти. Уларни жиноятларига шерик деб, ҳатто уларнинг дўстлари ва яқинларини ҳам терговга тортишяпти. Бу қандай икки стандартлик сиёсат. Халқаро ташкилотлар, суд ва ҳуқуқ ҳимоячилари кўр бўлиб қолишганми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here