Ирқчиликни йўқ қилишда капитализмнинг ожизлиги ва Исломнинг муваффақияти

483
0

Ирқчиликни йўқ қилишда капитализмнинг ожизлиги ва Исломнинг муваффақияти

9 июл шанба куни Нью-Йорк Таймс газетаси ўзининг бош мақоласида Даллас амалиётига изоҳ сифатида «Америкада қачон ирқчилик тугайди?», деган саволни ўртага ташлади. Газета – икки афроамерикаликнинг полиция томонидан ўлдирилиши акс этган видеолавҳалардан бу иш гўё оддий қотилликдек бўлиб қолгани кўриниб турибди, дея қора танли фуқароларнинг полиция қўлида қотиллик ва зўравонликка дуч келаётганига ишора қилди.

Унда қўшимча қилинишича, 2014 йил АҚШнинг Миссури штати Фергюсон шаҳрида оқ танли полиция зобитининг қуролсиз қора танли ўсмир Майкл Браунни отиб ўлдириши ортидан бу аламли ҳақиқат миллий масалага айланди, чунки бунинг оқибатида ирқий тартибсизликлар келиб чиқди. Кейин полиция томонидан америкалик қора танлиларга қарата ўқ узиш ҳоллари давом этди. Ўтган пайшанба Миннесота штатида ўлдирилган қора танли киши, шу йили полиция қўли билан ўлдирилаётган қора танли фуқароларнинг 123чиси ҳисобланди.

Ёзувчи Майкл Дайсоннинг Нью-Йорк Таймс газетасида чоп этилган мақоласида икки қора танли кишининг ўлдирилиши норозилик намойишларини келтириб чиқаргани, намойишда полициячиларга қарши снайпердан ўқ узилиб, улардан бир нечтаси ўлдирилгани ҳақида ёзди. Дайсонга кўра, афроамерикаликлар 320 миллиондан зиёд америкаликнинг салкам қирқ миллионини ташкил қилади.

Бу воқеа 2016 йил 5 июл куни Интернетда Луизиана штатида бир полициячининг қора танли Алтон Стирлинг исмли киши ерда ётганига қарамай, беш марта ўқ узгани акс этган видеолавҳа тарқатилиши ортидан бошланди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бу сафар Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида Филандо Кастил исмли яна бир қора танли кишининг полициячи томонидан отиб ўлдирилгани акс этган видео тарқалди. Полиция Филандони ўз машинасида аёл киши ва битта ёш бола билан кетаётганда тўхтатади ва унга қарата ўқ узади, қурбоннинг ҳамроҳ аёли эса ўзининг мобил телефони орқали видеога тушириб, уни Фейсбук орқали жонли тарзда узатиб туради…

Бу икки ҳодисадан олдин ҳам оқ танли полициячилар томонидан қора танли шахсларнинг отиб ўлдирилиши ҳодисаси кўп бўлди. Бу эса АҚШнинг Иллинойс, Луизиана, Миннесота, Флорида, Мичиган, Вашингтон, Техас ва Пенсильвания штатларида ғазабнок одамлар томонидан норозилик намойишлари ўтказилишига туртки бўлди, Нью-Йоркдаги Манхэттен районида ҳам юзлаб одамлар норозилик билан чиқишди… намойиш кўча ҳаракатига ҳалақит бергандан сўнг полиция улардан ўн нафарини ҳибсга олди.

Намойишлар катта бўлмаган ва унда қатнашган одамлар сони ўнлаб ва юзлабдан нарига ўтмаган бўлса-да, бироқ унинг географик жиҳатдан кенг кўламда бўлгани одамлар ғазаби, айниқса, қора танли шахслар ғазаби ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Луизиана ва Миннесота ҳодисаларидан сўнг, аниқроғи, 2016 йил 6 июл куни Техас штатининг Даллас шаҳрида юзлаб америкаликлар оқ танли полициячилар томонидан қора танли шахсларнинг ўлдирилиши давом этаётганига қарши норозилик намойиши ўтказди. Бироқ намойишда кутилмаган ҳодиса рўй берди: бир снайпер беш нафар полициячини отиб ўлдирди, олти нафарини яралади. Полиция робот ёрдамида бомба портлатиб, снайперни ўлдирди. Кейинчалик снайпер АҚШ қуруқлик қўшинининг захирадаги ҳарбий хизматчиси сифатида Афғонистонда хизмат ўтаган «биринчи класс оддий аскари» рутбасига эга 25 ёшдаги қора танли Мика Хавьер Жонсон экани хабар қилинди.

Америкадаги ирқчилик ва дискриминация ҳолатлари устида кузатув олиб борган бир ҳисоботда айтилишича, АҚШ армиясида ирқчилик яққол намоён бўлиб бормоқда, бу жамиятда ҳукмрон бўлган ирқчилик натижасидир. Гарчи АҚШ конституциясида одамларни ранги, жинси, дини ва бошқаси… билан дискриминация этилиши тақиқланган бўлса-да, бироқ ирқчилик аксар америкаликларнинг ич-ичларига сингиб кеган, улар оқ танли билан қора танлини албатта ажратишади… Бу юртда оқ танлиларнинг алоҳида ривожланган тоза кварталлари бор, қора танлиларни ҳам ўз кўчалари, алоҳида кварталлари бор, у ердаги шароитни учинчи олам давлатларидаги энг паст шароит дейиш мумкин… оқ танлиларнинг мактаблари алоҳида, қора танлиларники алоҳида, оқ танлиларнинг университетлари алоҳида, қора танлиларники алоҳида… АҚШ қамоқхоналаридаги мавжуд маҳбусларнинг 80 %дан зиёди қора танлиларни ташкил қилади.

АҚШ президенти Обама Варшава саммитида бундай «нафратли, жирканчли ҳужумлар»ни қоралади ва «бу ҳужумларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги»ни таъкидлади. АҚШдаги байроқлар 12 июлга қадар ярим туширилади.

Обама ҳарбий қуролларнинг эркин савдосини чеклаш ташаббусига ишора қилиб, «Ҳарбий қуролларнинг одамлар қўлида бўлиши, афсуски, шу турдаги даҳшатли қонли ҳужумларга сабаб бўлмоқда ва келаси кунлар ичида бу ҳақиқатни ҳисобга олишимизни зиммамизга юкламоқда», деди.

Шунингдек, Америка президенти «жиноятчиликка қарши кураш тизимида ҳамон яшириниб келаётган ирқчилик асосида ажратиш муаммосини ҳал этувчи сиёсий чоралар кўришга» аҳд қилганини билдирди.

Америка конституциясида америкалик фуқароларнинг жинслари, ранглари ва динларидан қатъий назар, қонун олдида тенг эканликлари қайд этилган. Бироқ шунга қарамай, бу юртда аксинча ҳолат кузатилмоқда. Чунки судьялар ҳам, прокурорлар ҳам, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам, ҳаммаси ирқчилик ботқоғига ботган. Бу ҳолат ҳеч қандай далил талаб қилмайдиган даражада маълум. Юртдаги қора танлилар, лотинамерикаликлар ва бошқа оқ танли бўлмаган миллатлар ўзларига полиция ходимлари томонидан қонун татбиқ қилинаётган пайтда доим репрессия ва ирқчиликка дуч келмоқдалар.

Одамлар ўртасидаги муносабатда жинсига, рангига, тилига ва ҳатто турмуш савиясига қараб ажратиш, дискриминация қилиш маъносидаги ирқчилик Американи ичкаридан кемирмоқда. Айтмоқчи, бу фақат Америкагагина хос ҳолат эмас. Инсонни инсон биродарига қарши гижгижловчи бундай қаттол мараздан бутун капиталистик давлатлар азият чекмоқда. Мана, яқинда ўтказилган сўровда Британияга ушбу офат қай даражада кириб боргани, Германия ҳам Сурия қочқинлари оқими ортидан қай даражада экани маълум бўлди.

Қонунлар ва конституцияларнинг ўзи жамиятдаги иллатларни, шу жумладан, ирқчиликни муолажа қилолмайди. Башарият ўзининг Холиқи амрларига тўла-тўкис таслим бўлиб, уларни қабул қилиб, итоат этмагунича, бу муаммоларни асло ечиб бўлмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُواْ رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيرًا وَنِسَاء وَاتَّقُواْ اللَّهَ الَّذِي تَسَاءلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» [Нисо 1]

Яна бундай дейди:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» [Ҳужурот 13]

Ушбу оятлардаги нидо ва хитоб ҳар бир инсонга қилинган бўлиб, уларни Аллоҳнинг динига киришга ва Ислом ақидасини қабул қилишга чақирмоқда. Ислом ақидаси Аллоҳга имон келтириб, Исломни қабул қилган кишининг қалбини бундай маразлардан поклаб тозалайди. Бу маънони Росулуллоҳ A ҳам таъкидлаганлар. Абу Довуд ўзининг «сунан»ида Абу Ҳурайра Gдан Росулуллоҳ Aнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«إنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ قَدْ أذْهَبَ عَنْكُمْ عُبِّيَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ وَفَخْرَهَا بِالآباءِ، مُؤْمِنٌ تَقِيٌّ، وَفَاجِرٌ شَقِيٌّ، أنْتُمْ بَنُو آدَمَ، وآدَمُ مِنْ تُرَابٍ، لَيَدَعَنَّ رِجَالٌ فَخْرَهُمْ بِأقْوَامٍ إنَّمَا هُمْ فَحْمٌ مِنْ فَحْمِ جَهَنَّمَ، أَوْ لَيَكُونُنَّ أهْوَنَ عَلَى اللهِ مِنَ الْجِعْلاَنِ الَّتِي تَدْفَعُ بِأنْفِهَا النَّتْنَ»

«Аллоҳ Азза ва Жалла сизлардан жоҳилият кибрини, ота-боболари билан фахрланишни кетказди. Мўмин тақволи, фожир эса бадбахтдир. Сизлар Одам фарзандларисиз, Одам эса тупроқдандир. Кишилар ё қандайдир қавмлар билан фахрланишни (зеро, улур жаҳаннам олови кўмирларидандир) тарк қиладилар ёки Аллоҳ наздида бурни билан тезак титиб юрувчи ҳайвондан ҳам хор бўлади».

 Ҳотим Абу Ажамия

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here