АҚШ: Бизнинг Инжирлик ҳаво базасидан чиқиш ниятимиз йўқ

504
0

АҚШ: Бизнинг Инжирлик ҳаво базасидан чиқиш ниятимиз йўқ

АҚШ ҳаво кучлари бош котиби Добира Жеймс Вашингтонда ташкил қилинган тадбирда Инжирлик ҳаво базаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди. Жеймсга кўра, Инжирлик ҳаво базасидаги АҚШ кучларини бошқа жойга кўчириш режаси йўқ. Чунки Туркияда юз берган баъзи ҳодисаларга қарамай, барча ҳарбий операциялар одатдагидек давом этмоқда.

Ўтган душанба куни Инжирлик Ҳаво базаси қўмондони билан учрашганлигини билдирган Жеймс АҚШ расмийлари базага доир барча масалалар билан яқиндан танишиб чиққанлигини ва мунтазам кузатиб бораётганлигини таъкидлади. 15 июл куни давлат тўнтаришига уриниш ортидан Туркияда барча ҳаво майдонларининг ёпилиши туфайли Инжирлик операциялари ҳам бир неча кун тўхтаб қолган эди, базага бериладиган электр ҳам узиб қўйилган эди. Чунки давлат тўртарилишига қарши чиққан халқни ваҳимага солган ва уларга қарата ўқ узган самалётлар Инжирлик ҳаво базасидан ҳавога кўтарилган эди.

Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Инжирлик яна ишга тушди. У ерда жойлашган АҚШ ҳаво кучлари Сурия қирғинини давом эттиришни бошлади. Инжирлик ҳаво базасидан ҳавога кўтарилган АҚШ самолётлари Суриянинг Ҳалаб шаҳри шимолида 200 нафар тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни амалга оширди.

Туркияда юз берган давлат тўнтариши ташаббуси ортидан мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаганлиги айтилаётган Инжирлик ҳаво базасига кутилмаган меҳмон келди. АҚШ 3 ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Тимоти Рай базадаги АҚШ аскарларининг ишлаш шароитларини кўздан кечириш учун Инжирлик ҳаво базасига келди. Рай бу ерда хизмат қилаётган АҚШ ҳарбий билан учрашди. Америкаликларнинг иш шароитларини ҳам кўздан кечирган қўмондон турли соҳаларда муваффақият қозонган аскарларни табриклади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here