Аёлдаги гўзаллик меъёри хусусида Ғарб билан Ислом ўртасидаги фарқ

517
0

بسم الله الرحمن الرحيم

МОДА ОРТИДАН ҚУВИШ ДЕМОКРАТИЯНИНГ БАЛОСИ (1)

Аёлдаги гўзаллик меъёри хусусида Ғарб билан Ислом ўртасидаги фарқ

2002 йилнинг декабр ойида Лондонда эллик иккинчи халқаро «Гўзаллик маликаси» мусобақаси зўр шовқин-сурон билан ўтказилди. Бу мусобақа беҳаё либослардаги бир гуруҳ аёллар яланғоч баданларини бемалол кўз-кўз қиладиган бу турдаги томошаларга қарши кўчаларни тўлдириб намойиш ўтказган Нигерия мусулмонларига рад жавоби сифатида ўтказилди. Ўша мусобақада Туркиянинг «гўзаллик маликаси» Азро Акиннинг ғолиб чиқиши мусулмонларни масхара қилишнинг бир кўриниши бўлди. Бу аёл шу мусобақада қатнашган бирдан-бир мусулмон аёл эди. (Бу аёлнинг ғолиб чиқиши мусобақа натижаларининг қанчалик ёлғон эканлигини ва улар фақат сиёсий натижалар эканлигини яққол кўрсатиб турибди). Азро Акин ғолиб чиққанидан кейин шундай деб интервpю берди: «Мен дунё аёлларини гўзал суратда кўрсатишни орзу қиламан. Дунёнинг «гўзаллик маликаси» бўлиш мен учун шарафдир. Ишонаманки, бундай мансабни қўлга киритиш аёл киши учун яхши натижадир. Мен тубдан ўзгаришни рўёбга чиқаришни орзу қиламан».

Азронинг шу мавзу хусусидаги бундай назарига қарши ўлароқ ер юзининг турли бурчакларидаги жуда кўпчилик аёллар – уларнинг орасида мусулмон аёллар ҳам, мусулмон бўлмаган аёллар ҳам – бор. Улар бу турдаги «гўзаллик мусобақа»ларини аёллар учун шарафли нарса деб ҳисобламайдилар. Аксинча, жуда кўп аёллар бундай мусобақалар аёл шаънини ерга уради, чунки уларда аёл киши, содда қилиб айтганда, эркакларнинг рағбатини қондирадиган воситага айланиб қолади, деб ишонадилар.

Бугунги кунда аёл киши ҳақида Ғарб оламининг «узун қоматли, нозик, мулойим ва айб-нуқсонлардан холи бўлган сарғиш сочли аёл гўзал аёлдир», деган фикр-тушунчаси олам бўйлаб хукм сурмоқда.

Аёл ҳақидаги бу фикр унинг ташқи кўриниши – либосларда ҳамда ўз баданини бутун оламга кўз-кўз қилиш мақсадида эга бўлишга зўр бериб интиладиган шакл-шамойил (фигура)да акс этиб турибди. Аёл кишининг қиёфасини гавдалантирадиган бу сурат, яъни аёл киши ўз ҳаёт кўринишларининг барчасини, қандай либослар кийиши лозимлигини ва эркаклар билан бўладиган алоқаларни ўзи белгилайди деган фикрга таянадиган бу сурат, аёлдан бошқа ҳеч ким, ҳатто аёлни яратган Парвардигор ҳам бу суратни белгилаб бермайди, деган фикрга таянади. Бутун олам, шу жумладан Ислом олами бўйлаб аёл суратининг намунаси бўла олиши учун Ғарб аёлининг сурати таянадиган қиёфа шундан иборатдир. Ғарбнинг оммавий ахборот воситалари бу суратни мусиқа ва филмлар орқали тақдим қилишда, мода ва косметик воситаларни намойиш қилишда, журнал ва рекламаларда пардоз буюмларини реклама қилишда катта рол ўйнайди. Радио ва телевидение орқали бутун олам бўйлаб халқаро «гўзаллик маликаси» мусобақасини ёритиб бориш ҳам шундай рол ўйнайди. Масалан, 2002 йилнинг декабрида ўтказилган ана шу мусобақани дунё бўйлаб икки миллиарддан ошиқ одамлар томоша қилди. Ғарб аёлининг ана шу суратидан келиб чиқиб, мусулмон аёлга хунук ва қолоқ аёл деган назар билан қаралади. Масалан, Британия бош вазирининг хотини Шерри Блэр 2001 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мусулмон аёлининг Исломий либосига шундай деб очиқ баҳо берди: «Мен ёпинчиқдан кўра аёлнинг қолоқлигини кўрсатадиган нарса йўқ деб биламан». Франциялик сиёсатчи Жан-Мари Лебен эса ҳижоб ҳақида шундай деди: «Ҳижоб бизни хунук аёллардан узоқлаштиради». Бу сурат ва ташқи кўриниш Ғарб аёллари доим банд бўладиган манба бўлиб қолди. Бу аёллар гўзалликни муваффақият ва ишончга эришишнинг ҳамда жамиятда қадр-қиймат ва ҳурматга эга бўлишнинг гарови деб биладилар. Гўзаллик ҳақида баҳс юритиш ихтиёрий масалами ёки мажбурийми? Ғарбдаги аёл гўзаллик излаш, гўзал бўлиш тўғрисида бош қотиришни ихтиёрий масала деб билади. Шунинг учун у ҳаётда ўзи ёқтириб танламоқчи бўлган сурат ва кўринишни белгилаб олишда ўзини эркин деб ҳисоблайди. Аслида эса ҳақиқат бундай аҳмоқона қарашдан бутунлай узоқ. Ғарб жамияти гўзал аёл қандай бўлишини кўрсатадиган ўлчовларни белгилаб олган. Бу ўлчовлар бўйича, агар аёл узун бўйли, нозик, чиройли, сарғиш сочли ва ҳисларни жунбишга келтириб, завқлантирадиган бўлса, гўзал аёл ҳисобланади. Гўзаллик ва модага бағишланган минг-минглаб журналлар гўзалликка нисбатан бундай қараш билан тўлиб-тошиб ётибди. Бунга мисол қилиб «Vogue», «Glamour» номли журналларни келтириш мумкин. Бу журналлар Лондон, Париж, Рим ва Нpю Йорк кўчаларида ҳар куни сотилади. Гўзаллик ва косметика воситалари саноати гўзал бўлиш хақидаги изланишларни рағбатлантиради. Реклама саноатида ишлайдиган модел манекен (тайёр кийимларни кийиб кўрсатувчи) аёллар ва фотомодел аёллар бу изланишлар натижаларини намойиш қилади. Реклама орқали идеал (намунавий) бадан ва ташқи кўриниш ҳар куни миллионлаб кишиларнинг хонадонларига узатилади. Бунга мисол қилиб Клаудия Шиффер, Синди Кроуфорд ва Наоми Кемпбелларнинг реклама саноатини келтириш мумкин. Бундай ўлчовлар аёллар зўр бериб интиладиган ўлчовларга айланиб қолди. Гўзалликка бундай тизгинсиз ва жамиятга ҳукмрон бўлиб олган қараш сабабли Ғарбдаги аёллар жамиятдаги эркаклар кўзига жозибали кўринаётганлиги ёки кўрина олмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун узлуксиз стресс (сиқилиш) ҳолатини бошдан кечирадиган бўлиб қоладилар. Эркак кишиларга ҳам, ўз навбатида, гўзаллик ҳақидаги шундай тушунчалар ўз таъсирини ўтказади. Ҳақиқатда Ғарб аёли истеъмол қилинадиган товар ва хар қандай масаладан кўра ўзининг ташқи кўриниши билан овора бўлувчи фанат (ўта берилган) аёлга айланиб қолди. Масалан, Қўшма штатлардаги ишчи аёллар ўз даромадларининг учдан бир қисмидан кўпроғини ўз чиройини сақлаб қолишга бағишлайдилар. 55% аёллар аёлдаги энг жозибали нарса ташқи кўринишдир, деб ҳисоблайдилар. Фақат 1%гина аёллар аёлдаги жозибали нарса заковатдир, деб биладилар. Гўзаллик ҳақида кутилган натижаларга эришишда рақобат қилишнинг бундай сиқилиш ҳолати ғарблик аёлда: «Жуда семизманми ёки ориқманми? Жуда узунманми ёки паканаманми?», дейиш каби ташқи кўринишга тааллуқли нарсалар хусусида доимий хавфсираш ва қўрқадиган бўлган ақлияни вужудга келтиради. Масалан, 1985 йилда «Нpю Йорк таймс» рўзномасида чоп этилган бир хисоботда шундай дейилган эди: «Кўпинча қадди-қомат жиҳатидан келишган эркаклар ўз қоматлари хусусида тўла мамнун эканликларини билдирган бир пайтда, қадди-қомати эътиборни жалб қилишга қодир бўлган жозибадор аёлларда бундай мамнунликни кўрмаймиз. Кексалик масалалари билан шуғулланувчи Америка тадқиқот муассасаларининг бирининг бошлиғи доктор Арчер К. Полин 1988 йилда шундай деган эди: «Хунукликка чиройли қилиш лозим бўлган камчилик сифатида эмас, балки касаллик сифатида қараш келгусида врачларга кўпдан-кўп фойда келтириши мумкин». Гўзаллик хақида бундай изланишлар гирдобида аёл киши ишончнинг етишмаслиги уни доимий таъқиб қилиши сабабли сурункали хавотирга тушадиган бўлиб қолди. Ҳатто манекенчи ва фотомодел аёллар ҳам ўзларининг шакл-шамойилларига ишонмайдиган бўлиб қолдилар. Масалан, «Индепендент» рўзномаси яқинда нашр қилган бир мақола шундай аёллардан бир қанчаси руҳий изтиробга мубтало бўлганлигини кўрсатиб ўтиб, Карен Молдерни бунга мисол қилиб келтиради. Бу аёл иштаҳа йўқотиш ва тушкунликка тушиш касалидан азоб чекади. Сўнгра у ухлатувчи дориларнинг ортиқча дозасини қабул қилиб, беҳушлик ҳолатига тушиб қолади. Шундан очиқ кўриниб турибдики, гўзаллик саодатга элтади деган фикр бўлмағур хомхаёл ва алаҳсирашдир. Энди «Ғарб аёли қандай либос кийиши лозим эканлигини, жозибали ва жозибасиз нарса нима эканлигини ўзи белгилайди», деган фикр хусусида баҳс юритадиган бўлсак, ҳақиқат бундан бутунлай бошқа эканлигини кўрамиз.

Чунки 105 миллиард доллар миқдорда даромади бўлган (бу дунёдаги қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи саноатга сарфланаётган маблағдан ҳам кўпроқ даромаддир) халқаро мода саноати аёл кишига қандай либос мақбул ва қандай либос номақбул эканлиги асосини чизиб бериб, қандай кўриниш жозибали ва қайсиниси жозибали эмаслигини ҳам белгилаб беради. Бу эса аёл кишини модага тақлид қилиш босимини яна бир марта ҳис қиладиган қилиб қўяди. Аёл киши ўз жамиятига қабул қилиниши ва ёру дўстлари ёки ҳамкасблари унинг устидан кулмасликлари учун мода кетидан қаттиқроқ қува бошлайди. Аёл киши ўзини қандай кўз-кўз қилиши хусусидаги ўлчовларни ишлаб чиқадиган кимсалар оламдаги машҳур моделpерлардир. Уларнинг кўпчилиги эркак кишилар, бунга Версачи ва Жон Галpянорларни мисол қилиш мумкин. Ўзларининг дунёвий эътиқодларидан келиб чиқадиган ва эркинлик мабдасига иймон келтирган бундай кимсалар аёл кишини ўзлари орзу қилган ҳар қандай вазиятда кўриш бобида ўзларини эркин деб ҳисоблайдилар. Улар аёл кишининг шакл-шамойили ва баданини яққол кўрсатиб турадиган либосларни гўзал либослар деб биладилар. Уларнинг назарида либос аёлнинг баданини қанчалик кам беркитса, шунчалик гўзал либос бўлади. Шунинг учун қадди-қомат гўзаллиги ҳақида изланиш Ғарб аёлига нисбатан ихтиёрий масала эмас. Аёл ўз шаклини ўзи танлаш эркинлигига эга деган фикрат ҳам шунчаки бир уйдирмадир, холос. Бу эса аёл кишида ўзига бўлган ишонч ва ҳурматни пайдо қилмайди. Аксинча, бу нарса хотиржамликни йўқотиш ва ўзининг ташқи кўриниши ортидан қувиш ақлиятини вужудга келтиради. (давоми бор.)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here