Тожикистон шимолидаги барча мадрасалар ёпилди

497
0

Тожикистон шимолидаги барча мадрасалар ёпилди

 

 “Миллат раҳнамоси” Имомали Раҳмон узоқ йиллардан буён ўсиб келаётган ёш авлодни Ислом динидан узоқлаштириш учун ўз имкониятидаги барча услуб ва воситаларни ишга солиб келмоқда. Аввал 18 ёшга тўлмаган ёшларни масжидга киришига тўсиқ қўйилди. Ёшларни мажидга киришларини олдини олиш учун барча масжидларга назорат камералари жойлаштириб чиқилган бўлса, кейинчалик хориждаги диний мактабларда таълим олаётган 2000дан ортиқ талаба Имомали Раҳмон буйруғи билан Тожикистонга қайтарилди.

 2013 йилга келиб эса Сўғд вилоятидаги бешта мадраса фаолияти Тожикистон таълим вазирлигидан тегишли рухсат олиши кераклиги баҳонаси билан фаолияти тўхтатиб қўйилди. Мазкур мадрасалар фаолияти тўхтатилишидан олдин мамлакат бўйича расмий фаолият юритаётган олтита мадраса бор бўлиб, уларнинг бештаси Сўғд вилоятида жойлашган эди. Булар Истаравшан, Хўжанд, Конибодам, Пенжикент ва Бобожонғафур туманларида жойлашган бўлиб, уларда 300га яқин талабалар таълим олиб келишар эди.

 Бугунга келиб фаолияти вақтинча тўхтатилган мадрасалар умуман ёпиб қўйилди. Дин ишлари, миллий анъана, тўй ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси расмийси Суҳроб Рустамзода мадрасалар ёпилгани ҳақида маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, мадрасалардаги таълим шартлари устав талабларига тўғри келмаганлиги сабабли мадрасалар фаолияти қайта тикланишига рухсат берилмади.

Туркистон:

Имомали Раҳмон ҳаддидан ошди. У ўзига берилган барча салоҳиятлардан фойдаланиб, Аллоҳнинг шариатига, Ислом ва мусулмонларга қарши бораяпти.

Аслида И. Раҳмоннинг ишлари унинг ўзининг ташаббуси ёки ихтиёри билангина амалга оширилаётган иш эмас. Яъни, бу унинг имконияти, ақл идроки доирасидаги лоиҳа эмас. Балки бу оламий куфр системасининг мусулмонларга қарши умумий каршилик механизмининг бир қисмидир. Куфр олами ҳар бир минтақа учун муайян бир йўлланма асосидаги стротегияни белгилаб беради. Бу стротегия мамлакатдаги фуқороларнинг яшаш даражасига, диний муҳитларининг қай даражада эканига, миллатлар аро кескинликларга, минталитети, миллий ҳарактери, зиёлилар ва сиёсатчиларнинг савияси ва фидоийликларига қараб белгиланади.

Тожикистонга Ўзбекистоннинг йўналиши бўйлаб бориши учун ижозат берилди. Чунки бу мамлакат фуқоролари ҳам, Ўзбеклар сингари ўтироқ миллат бўлиб, Ислом дини билан ўз урфларини чамбарчас боғлаб олишган. Уларда ҳам диний фундаментлар мавжуд бўлиб, ўз вақтида динни ҳимояси учун бу миллат нималарга қодир эканлигини кўрсата олган. Куфр олами бу минтақада эркинликларни бўғиб ташлаш учун узоқ йиллар мобайнида тинмай, секин-аста, бирин-кетин услублар ишлатиб, шу кундаги ҳолатни пайдо қилди.

Тожикистонда ҳам, аввал Қирғизистон сингари мусулмонлар ўта эркин юришар эди. улар Саид Абдулло Нури бошчилигида ҳукумат билан иттифоқ тузишди. Диндорларга ҳатто 30% ҳукуматдан ва парламентдан ўрин ажратиб берилган эди. Диний қатлам вакиллари бир канча йил иззат икромда яшашди. Улар ҳам Қирғиз диний элитаси сингари, ўзларини ҳукуматларининг бир бўлаги ва ҳамкори деб билишар эди.

Лекин уларнинг бу ҳамкорликлари узоққа бормади. Ҳукумат куфр системасининг кўрсатмасига мувофиқ диний элитани бирин кетин ҳукумат ишларидан четлата бошлади. Жуда маккорлик билан уларнинг бирини иккинчисига қарши қайраб, охири диний муҳит ҳолдан тойиши билан, уларнинг ҳаммасининг ҳукумат ишларига аралашувига нуқта қўйилди. Сўнг диний одамларни илгариги ишлари қайта текширилиб, бирин кетин қувғинга олина бошлади, қамоққа ташланди, хуллас, охир оқибати бугунги кундаги ҳолатга келди. Имомали ўзини сал кам “Худо” дейишгача етиб борди. Ҳаракатлари эса, Аллоҳнинг ҳукмларига қарши ширкларга тўлиб тошди.

Тожикистондаги биродарларимизнинг ҳолати биз Қирғизистон мусулмонлари учун ўрнак бўлиши керак. Ҳозирда бизнинг мамлакатда ҳам, худди Тожикистондаги услуб билан ҳаракат олиб бориляпти. Бизда ҳам, Абдулло Нурий сингари сиёсий кўр ёки атайин хоинлик қилаётган уламо ва диний раҳнамолар кўрина бошлаяпти. Бўғизимизгача куфрга ва ҳаромга ботиб турган вақтимизда, улар исломий қадриятлардан саналган сақол, ҳижоб ва диний-сиёсий ҳаракатларга қарши курашишда ҳукумат билан очиқ ҳамкорлик қилишяпти. Хиёнат эшиги остига келиб қолган диний бу шахслар Исломни олий қилиш учун ҳаракат қилаётган жамоаларга қарши ҳаракат олиб боришаяпти. Улар яқин кунларда бир депутатни ҳимояси учун телевидениядан чиқиш қилишиб, диндорларни бир неча бўлакларга бўлиб юборишмоқчи бўлишди. Улар қаршилик қилаётган уламони эса, ҳукумат қамаб юборишларига оз қолди. Биродаримизни диний бирдамлик ва мусулмонларнинг унга бўлган муҳаббати сақлаб қолди. Аллоҳнинг нусрати билан албатта.

Қирғизистонда ҳам Тожикистондаги ҳолат юзага келиши учун, етакчи мусулмон биродарларимиз ҳукуматга ва куфр найрангларига сотилиб, улар тарафга ўтиб кетишлари керак бўлади. Бу улар учун Аллоҳнинг бир синови бўлаяпти. Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам худди шу йўналишдаги услуб қўлланилди. Яъни аввал диний, исломий муҳит бузиб юборилди. Мусулмонлар бир бирларига душман бўлиб қолишди. Улар бир бирларининг ҳаракатларидан хато излаш билан оввора бўлиб, куфрга ва унинг қадриятларидан келиб чиққан бузуқчиликларга ҳужум қилриш позициясини эътибордан четда қолдиришди. Натижада куфр системаси мусулмонларнинг ўзларини бир бирларига қарши йўналтириш билан, Каримовга ва Имомалига диктаторлик режимини осонгина яратиб беришди.

Қирғизистон диний шахс ва етакчиларига шундай деймиз: “Аллоҳдан қўрқинглар, куфрга бир ишора билан бўлса ҳам ҳамкорлик қилишдан, Аллоҳдан қўрқинглар. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига итдек хизмат қилган мусулмонларни ҳозир қаёқларда экани ҳақида бир қизиқиб, текшириб кўринглар. Бугунги исломий ҳолатимизга ишониб алданиб қолманглар. Куфр биздаги исломий муҳитимизни бизга бўлган муҳаббати бор экани учун сақлаб тургани йўқ. Балки, биз сиз билан бирга ва ҳукумат қувғинликка олаётган мусулмон биродарларимиз билан бирга бир тан бўлиб, исломий қадриятларимизни кучли ҳимоя қилиб, оналаримиз, опа сингилларимизнинг ҳижобини бир бўлиб ҳимоя қилиб турганимиз учун улар динимиз ва мусулмонлар билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб туришипти.

Тожик биродарларимиз қилган ҳатоларни биз такрорламайлик. Куфрнинг арзимас дунё матоҳларига алданиб қолмайлик. Биродарлар, биз бир дарахтга ўхшаймиз, ҳар биримиз шу дарахтнинг бир томирлари сингари. Куфр системаси ҳукуматимиз орқали, томирларимизни бирин кетин чопиб юборишга буюраяпти. Тожикистонга ўхшаб куриб колишга яқин ҳолатга бориб қолишимиздан илгари, эс ҳушимизни йиғиб олайлик. Охират азоби эса ўта кучли ва қаттиқ бўлади, Аллоҳ сақласин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here